18.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Бирламчи   тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш йўлида Самарқандда нималар қилинмоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизнинг узоқ ва чекка ҳудудларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва бу йўналишда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан узоқ туманлардан бири ҳисобланмиш Қўшработга пресс-тур ташкил этилди. Биз, журналистлар, бир кун давомида туманда бўлдик ва туман марказидан деярли 100 км узоқликда жойлашган маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами аҳволи билан танишдик.

Олис  ва чекка ҳудудлардаги аҳолига ўша жойнинг ўзида, яшаётган маҳалласида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Оддий бир муолажа учун туман марказдаги шифохонага 50-100 км йўл босиб боришга ҳожат қолмади. Эътибор қаратинг: тумандаги 45 та маҳалладан 21 таси олис ҳудудда жойлашган.  

Узоқ масофадаги маҳаллаларда қулай тиббиёт пуктлари ташкил этиш ғояси Президент Ш.Мирзиёев томонидан дастлаб 2022 йил 18 март куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида илгари сурилган эди. Кўп ўтмасдан, 25 апрелда давлатимиз раҳбарининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-215-сон қарори қабул қилинди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Улуғбек Шамсиев тиббиёт соҳасида, жумладан, узоқ ва чекка маҳаллалардаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат хусусида батафсил сўзлаб берди. Маълум бўлишича, Обод қишлоқ дастури асосида 4,7 млрд сўмга Тоз, Оқчопсой ва Оқмачит оилавий шифокор пункти (ОШП) бинолари, Инвестиция дастури асосида 3,7 млрд сўмга Пангат ҳамда Қўшработ ОШП бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ҳомийлик  маблағлари ҳисобидан 1,5 млрд сўмга Қовунчи ОШП биноси қурилган.

Биз дастлаб Оқчопсой ОШП фаолияти билан танишдик. Тиббиёт пункти 3640 кишига хизмат қилади ва бу ерда 2 нафар шифокор ва 6 нафар патронаж ҳамшира ишлайди. 4 ўринли кундузги стационар ҳам бор.

Умумий амалиёт шифокори Қаҳҳор Ғафуров ўз турмуш ўртоғи билан Каттақўрғон туманидан келиб ишлаётган экан. Олис ҳудудга келиб ишлаётгани учун уларнинг ҳар бирига бир марта тўланадиган 30 миллион сўмлик ёрдам пули берилган. Ойлик маошларига ҳар ой икки миллион сўм устама берилмоқда. Шунингдек, оиланинг турар жойи ижараси учун ҳам ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараварида ёрдам кўрсатилмоқда.

Давлатимиз  раҳбарининг юқорида тилга олинган қарорида ушбу имтиёзлар билан бир қаторда олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиниши белгилаб қўйилган.  

Қ.Ғафуровнинг сўзларига қараганда, оилавий шифокор пункти 60-70 км радиусда яшаётган аҳолига хизмат қиларкан. Шаҳар ёки туман марказида уйидан сал нарироқда жойлашган поликлиника хизматидан фойдаландиганлар бу масофани тасаввур қилиши оғир. Мен ўзим бу ҳақда эшитишим билан кўз олдимга Самрқанд шаҳрида туриб Иштихон туманига бориб келадиган врач келди. Демак, бекорга олис ва чекка ҳудудларда ишлашга рози бўлган шифокорга шунча имтиёз берилмас экан-да!

Бундай шароитда ишлаш оғир эмасми, деган саволимизга Қ.Ғафуров илиқ табассум билан “қийин жойи йўқ, энг асосийси, одамлар жуда яхши. Бу ерда ишлаб ҳам тажриба ортиришимга ва ҳам обрў-эътибор, қадр топишимга ишондим”.

Ушбу оилавий шифокор пунктига қарашли учта маҳалла тиббиёт пункти бор экан. Улардан бири Оқчоп маҳалла тиббиёт пунктига бўлдик. Бу ерда патронаж тиббий биродар Азим Каримов билан суҳбатлашдик. Ҳафтада бир марта врач келиб, беморларни қабул қиларкан. Тиббиёт пункти 535 кишига хизмат қилиб келаётган экан.

Шундан сўнг яна йўл юриб, туман марказидан қарийб 100 км узоқликда жойлашган Жонбулоқ ОШПги етиб келдик. Тиббиёт муассасаси хизмат кўрсатаётган ҳудуд аҳолиси 2200 нафарни ташкил этаркан. ОШПда 15 нафар ходим фаолият юргизиб, улардан бир нафари врач ва 9 нафари ўрта тиббиёт ходимлари экан.

Умумий амалиёт шифокори Миразиз Сатторов 2021 йилда бу олис ҳудудга Ургут туманидан келган ва барча имтиёзлардан фойдаланаётган экан. Унинг сўзларига қараганда, тиббиёт пункти 16 та қишлоқ аҳолисига хизмат қилмоқда. 72 хил дори ва боғловчи воситалар аҳолига бепул тарқатилмоқда. Демак, аҳоли яшаш жойи яқинида керакли тиббий хизматдан баҳраманд бўлмоқда.

Улуғбек Шамсиев  бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича Қўшработ туманида ишлар яна давом эттирилишини уқтириб, шундай деди: “Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 апрелдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил якунига қадар Майинтепа ва Юқорисарой ОШПлари очилиши белгиланган. Мақсадимиз аҳоли оғирини енгиллаштириш, одамларимизни рози қилишдан иборат”.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024...

Больше похожих статей

×