Швециядаги Каролина университети тадқиқотчилари ортиқча миқдорда қабул қилинса саратон ривожланишига туртки бўладиган иккита витаминни аниқладилар.
Олимларнинг фикрига кўра, бу витаминлар C ва Е саналади. Уларнинг ҳаддан ташқари миқдори хавфли бўлиши мумкин. Хусусан, организмдаги бу витаминларнинг кўпайиши янги қон томирларининг ўсишига олиб келиши мумкин. Бу, ўз навбатида, тўқималарнинг кислород билан тўйинганлигига ва натижада саратон ҳужайраларининг ўсишига олиб келади.
Тадқиқотчилар тажриба ўтказдилар, унда саратон касаллигига чалинган кемирувчиларни кузатдилар ва ўсмаларнинг ўсиш суръати антиоксидантлар дозасининг ошишига мутаносиб равишда ошган деган хулосага келишди. Бу уларнинг витаминларни ортиқча истеъмол қилиш хавфи ҳақидаги тахминларини тасдиқлади. Текширувлар озиқ-овқат таркибидаги витаминларга ҳам, биологик фаол қўшимчалар таркибига кирувчи витаминларга ҳам тегишли, деб ёзади The Journal of Clinical Investigation.