- Advertisement -
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт 3000 га яқин эндопротезлаш, 3500 дан зиёд артроскопик операциялар ўтказиляпти. Ўз навбатида, янги даволаш усуллари ўзлаштириляпти Мисол учун, Ўзбекистонда илк бор 1 ёшу 4 ойлик боланинг ортиқча ярим тана умуртқасини олиб ташлаш жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Марказда илк бор 2 нафар беморда ошиқ суягининг аваскуляр некрозида мозаик хондропластика операцияси, 1 нафар фуқарода чаноқ-сон бўғими эндопротезлари ностабиллигида ҳамда суяк дефектида аллосуяк ёрдамида нуқсонларни тўлдириш ва эндопротезлаш операциялари бажарилди.