Кўпчилик учун мавжуд бўлган бир қатор фаолият ва одатлар Aлцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтириши мумкин. Юта университети профессори Жейсон Шепард соғлом уйқу мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишини айтди. Нейробиолог олимнинг тушунтиришича, уйқу пайтида мия янги маълумотлар билан ишлайди, хотираларга таъсир қилади ва амилоид плиталаридан халос бўлади.
Олим ўзи ҳам кунига камида олти-етти соат ухлашга ҳаракат қилишини айтди.
Шепарднинг сўзларига кўра, спорт (ҳафтасига камида 2,5 соат) мияни қон билан таъминлайдиган юракни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Статистик маълумотларга кўра, жисмоний фаол одамларда Aлцгеймер касаллигини ривожланиш хавфи камроқ.