33.5 C
Узбекистан
Четверг, 10 июля, 2025

Паркинсон касаллигининг ривожланишини секинлаштиш усули топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Италиянинг Муқаддас Юрак католик университети неврологлари гуруҳи интенсив жисмоний машқлар орқали Паркинсон касаллигининг ривожланишини секинлаштириш йўлини топишди.

Тадқиқот давомида олимлар спорт пайтида фаоллашадиган ва мия қайишқоқлигига, ҳаракатни бошқариш ва визуал тарзда идрок этиш қобилиятига таъсир қилувчи янги механизмни аниқлашга муваффақ бўлишди. Бунинг учун тўрт ҳафта давомида югуриш йўлакчасида машқ қилган ва одамлардаги Паркинсон касаллигига ўхшаш симптомларга эга бўлган лаборатория сичқонлари устида тадқиқот олиб борилди.

Тадқиқотчилар субъектларда ғайритабиий альфа-синуклеин оқсиллари тақсимотининг камайганлигини кузатишди, улар безовта бўлганда, миянинг моторика қобилиятлари учун масъул бўлган айрим соҳаларида аста-секин ва прогрессив нейрон дисфункцияси юзага келади. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик дофамин чиқарадиган нейронларнинг ҳаётийлигини яхшилади. Охир-оқибат интенсив машғулотлар билан шуғулланган ҳайвонлар ҳаракатни назорат қилиш ва визуал тарзда идрок этиш қобилиятини сақлаб қолишди.

Келгусида тадқиқотчилар нейронларга жисмоний ва кимёвий ёрдам берадиган глиаль ҳужайралар роли бўйича тадқиқотларни давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу жисмоний машқларнинг таъсири остида бўлган молекуляр ва ҳужайра механизмларини аниқлаш имконини беради, деб хабар беради lenta.ru.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иккиламчи бозорда ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар нархи кўтарила бошлаган бўлса, электромобиллар нархи пасаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025-йилнинг июнь ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг...

Больше похожих статей

×