21 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Шошилинч тиббий ёрдам тизимида телемедицина орқали қанча бемор даволанди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири, шубҳасиз, телетиббиётдир. Айниқса, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда унинг натижадорлиги юқори.

Шу боисдан ҳам бугунги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларида телемедицина орқали беморларни даволашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида телетиббиёт орқали 200 маротаба (2022 йил шу даврига нисбатан 80 тага кўп) боғланишларда 800 та маслаҳат, 16 та консилиум, 27 та намойиш операциялари ўтказилди. Натижада 900 нафарга яқин беморни яшаш жойида даволаш имконияти яратилди.

Шунингдек, марказлар фаолиятига илғор хорижий давлатлардан экспертлар жалб қилинган ҳолда замонавий менежмент тизимини такомиллаштириш, соҳага янги инновацион даволаш ва диагностика усулларини жорий этишни жадаллаштириш, илмий-амалий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш ишлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Мисол учун, жигар трансплантология йўналиши бўйича Ҳиндистон ва Туркия марказлари билан, нейрохирургия йўналишида Япония, хирургия бўйича Озарбайжон маркази билан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Қолаверса, йил якунигача марказнинг ҳудудий филиалларида интервенцион амалиётлар йўлга қўйилади. Натижада 9 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яна бир боғчада тарбиячи болаларга қўполлик қилди

Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани ва болаларни урган тасвирланган видео тарқалди. Бош...

Больше похожих статей

×