Тушлик, албатта, ҳар бир инсоннинг кундалик рационида бўлиши керак. Айнан тушлик пайтида бизнинг овқат ҳазм қилиш тизимимиз калориялар кўринишидаги максимал «ёнилғи»га муҳтож, чунки бу даврда одамларнинг жисмоний ва ақлий фаоллиги ҳам энг юқори чўққида бўлади.
Агар тушлик танаффусида очликни қондирмасангиз, овқатланиш бузилиши пайдо бўлиши мумкин. Бу кечқурун ёки тунда кучли очлик ҳиссини пайдо қилади. Натижада ортиқча овқатланиш, иш қобилиятининг пасайиб кетиши, семизлик ва турли касалликлар юзага келиши мумкин.
Аммо рамазон ойи бундан мустасно. Сабаби бу ойда қилинадиган саҳарлик ва ифторлик тушликда таомдан олинадиган энергияни тўла қўллаб-қувватлайди.