27.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 14 июля, 2024

Юртимизда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентимиз ташаббуси билан жорий йил юртимиз бўйлаб туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бемор болада бепул юқори технологик операциялар ўтказилмоқда.

🔬 Бунинг учун давлатимиз томонидан 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларида навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан жарроҳлик амалиётлари бажариляпти.

🏥 Мазкур эзгу ташаббуснинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда илк бор “Диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги” бошланди.

— Шу йил 7 июндан 7 июлга қадар бўлиб ўтадиган мазкур акция давомида сурункали ва оғир хасталикларга чалиниб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бемор ўғил-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилади.

— Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктларининг патронаж ва амалиёт ҳамширалари томонидан ўз участкасидаги диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар базаси шакллантирилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова. — Шундан сўнг махсус тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади.

Хусусан:
✅ кўп тармоқли марказий поликлиникалар мутахассислари жалб қилинган ҳолда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида тиббий кўриклар ташкил этилади;
✅ хонадонларда тиббий-диагностика муолажалари амалга оширилади;
✅ зарурат бўлганда КТМПда текширувлар ўтказилади.

👩‍⚕️ Шунингдек, тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг энг малакали мутахассислари жалб этилади.

🔴 Текширувларда аниқланган касалликлар бўйича ҳар бир бола саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, улар учун алоҳида соғломлаштириш режаси тузилади.

Унга кўра:
✅ бемор болаларнинг бир гуруҳи уй шароитида;
✅ бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор ҳолатда;
✅ стационар ёрдамга муҳтож беморлар туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади.

‼️ Бундан ташқари, юқори технологик тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор болаларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Танзила Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган БРИКСнинг Х парламент форуми майдонида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация...

Больше похожих статей

×