- Advertisement -
- Ҳеч бўлмаса йилда бир марта ҳижома қилдиринг, гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
- Доим сув ичиб юришга одатланинг, гарчи чанқоқлик ёки сувга эҳтиёжинг бўлмаса ҳам. Соғликка путур етишдаги энг асосий муаммо танада сув танқислигидир.
- Спорт билан шуғулланиб туринг, гарчи дунё иши сизнинг зиммангда бўлса ҳам. Пиёда юриш ёки сузиш ёки қайсидир турдаги спорт билан шуғулланиб тана аъзоларини ҳаракатлантириб туриш лозим.
- Овқатланишни озайтиринг. Одам боласи учун белини тиклаб туришга бир неча луқма кифоя қилади. Овқатни иштаҳа қилиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай ман қилиб ҳам юборма, балки миқдорини озайтир.
- Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қилинг. Бирор жойга боришни истасангиз пиёда юриб боринг. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга оёқда юриб боришни одат қил.
- Ғазаб ва асаб бузишни тўхтатинг. Ишларга кўз юмиб, бепарво бўлишга ҳаракат қилинг. Безовта бўлинадиган ишларга аралашеверманг. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва тана кўркамлигини хунуклаштиради.
- Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўлманг. Ўзингиз ва атрофингиздагилар ҳаққини паймол қилманг. Мол‑дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол‑дунёга хизмат қилиш учун эмас.
- Бирор кишини деб нафсингизни ҳасрат ва надоматга тўлдирманг. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койиманг. Ўзингни билмаганга солиб олинг. Балки унутишга ҳаракат қилинг.
- Тавозуъли ва камтар бўлинг. Мол‑дунё, мансаб, куч‑қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
- Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан келажакка умид қаранг. Сафар қилинг ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўлинг.