24.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Ўзбекистон — АҚШ:  Тиббиёт соҳасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказилди. Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида вазир бошчилигидаги делегациянинг яқинда Қўшма Штатларга қилган хизмат сафари давомида эришилган натижалар, тиббиёт йўналиши бўйича имзоланган келишувлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, давлатларимиз ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимиз тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.Айниқса, сил ва ўпка касалликларининг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B ва С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария-эпидемиология каби қатор йўналишлар бўйича алоқалар йилдан йилга кенгаймоқда.

Мулоқот давомида АҚШ билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасида янги лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.Хусусан, юртимизда фармакопеяни ривожлантириш ва референс лабораторияларни ташкил этиш бўйича грант маблағлари жорий йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўртасида имзоланадиган мақсадли келишувлар доирасида ажратилиши айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) билан гепатит касаллигини камайтириш, хасталикнинг А, В, С турларига қарши биргаликдаги ҳаракатларни кўзда тутадиган лойиҳаларни молиялаштириш ва грант маблағларини ажратишга ҳам келишиб олинди.

Қолаверса, учрашувда вазир А.Иноятов ва элчи Ж.Хеник ўртасида тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, кадрлар алмашиш ва тиббий таълим соҳасида грант маблағларини ажратиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.Якунда шу йил юртимизда Ўзбекистон — АҚШ халқаро тиббиёт форумини ўтказиш режалаштирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда расман ишлаётган пенсионерлар сони очиқланди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2025 йил бошидан Аи-80 бензинини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтата бошлайди. Бу ҳақда ”Ўзбекнефтгаз“ АЖ...

Больше похожих статей

×