16.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида халқаро миқёсда симпозиум бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва Ўзбекистоннинг профессор олимлари ўзларининг илмий маърузалари билан иштирок этди.

Симпозиумда британиялик профессор Гордон Плант неврология ва нейроoфтальмология йўналишларида қандай фундаментал текширувлар мавжудлиги ва соҳадаги сўнгги янгиликлар тўғрисидаги маърузаси билан қатнашди.

Яна бир британиялик профессор Линдон Да Круз регенератив тиббиёт хусусида маъруза ўқиди. Кўз тўр пардаси кўчириб ўтказиш амалиётини ўз ичига олган нутқида олим 20 йиллик тажрибаси билан бўлишди. Кўзнинг тўр пардасини муваффақиятли кўчириб ўтказиш бўйича бу вақт мобайнида қандай текширув ва тадқиқотлар ўтказилгани ҳақида маълумот берди.

— Илгари бу борада гап кетганда «умуман иложи йўқ», дер эдик. Кўп йиллик илмий изланишлар натижасида бунинг имкони борлиги исботланди, — дейди марказ директори Азамат Юсупов. — Эндиликда ушбу лабораторияларнинг қандай ташкил этилгани, уларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича ўрганиш олиб боришни режа қилдик. Агар бу амалиёт мамлакатимизда ҳам қўллана бошланса, тўр парда билан боғлиқ касалликлар туфайли кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган беморлар дунёни яна ўз кўзлари билан қайта кўра олади.

Шунингдек, симпозиумда офтальмология соҳасида телетиббиёт, сунъий интеллект ва робот-офтальмологиянинг кўз касалликларини даволашдаги ютуқлари ҳақида ҳам муҳим маърузалар тингланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×