— Жағ-жағ иштаҳа очади, ошқозон ширасининг ажралишини яхшилайди, енгил сурги ва ўт ҳайдаш таъсирига эга.
— Ер устки қисми таркибида:
Қандлар, флавоноидлар (диосмин ва бошқалар), органик (лимон, олма, фумар, вино) кислоталар, эфир мойи, сапонинлар, витамин С, В2 ва К, каротин, инозит, холин, асетилхолин, ошловчи ва бошқа моддалар бор.
— Жағ-жағ асосан турли қон оқишларда (бачадон, ўпка, буйрак, бурундан ва яралардан қон оққанда, бавосир касаллигида) ишлатилади.
— Яралардан, шилинган жойдан ва бурундан қон оқишини тўхтатиш учун янги йиғилган баргни эзиб, қон оққан жойга қўйилади.
— Ўсимлик дамламаси ичдан қон оқишини тўхтатади.
— Қон тўхтатувчи восита сифатида акушерлик (туққандан сўнгги қон оқишни тўхтатиш учун) ва гинекологик (кучли ва узоқ ҳайз кўришда) амалиётда қўлланилади.