Рўза тутиш вақтида деярли 14-15 соат давомида очлик ҳолати кузатилади. Ушбу даврнинг енгил, ҳеч қандай асоратсиз ва касалликларсиз ўтиши учун организмни тайёрлаш лозим.
-Рўза тутишни бошлашдан олдин соғлом таомланиш, кўкатлар, мева ва сабзавотлар истеъмолини кўпайтириш керак.
-Ёғли, шўр ва аччиқ овқатлар истеъмолини камайтириш лозим.
-Кун давомида кўп миқдорда қаҳва ичувчилар эса секин-секин камайтириб боришлари лозим. Шунда рўза тутганда бош оғриқлари камроқ кузатилади.
-Организм сувсизланишининг олдини олиш учун кўп миқдорда суюқлик, яъни сув ичиш лозим.
-Ҳозирданоқ кўп миқдорда овқатланмасликни бошланг, шунда рўза тутишга ўрганиш янада осон кечади.
-Нонушта қилишни хушламайдиган инсонлар эса ҳамма каби нонушта қилишни бошлашлари лозим. Бу организмни эрта тонгда иштаҳа пайдо бўлишига ва овқатланишга ёрдам беради.