12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Болаларни ёшлигидан ўнг тарафга ён бошлаб ухлашни ўргатинг…

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Биласизми нима учун Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам қорин билан ётишни ман этганлар? Дархақиқат, Пайғамбар Соллолоҳу Алайҳи Васалламдан, у киши айрим сахобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган: «Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир».

(Бошқа) бир ривоятда эса: «Батахқиқ, у дўзах аҳлининг ётишидир» Абу Довуд ривоятлари.Ушбу хадисни Аллоҳнинг изни билан табобат тасдиқлади.Ўнг тарафга ёнбошлаб ётиш инсон танаси учун ҳамда соғлиғи учун энг афзал эканлигини аниқлади.

ЎНГ ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШ ФОЙДАЛАРИ:

— Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан хажми кичикроқ бўлганлиги туфайли юрак кўтаришига осонроқ булади…

— Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради…

— Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади,
ошқозон озиқ-овқатни хазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади…

— Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши даволаниш усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан.

— Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, инсон ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бўлиб, идеал уйқуга кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×