Организмга юборилган ҳар қандай препаратнинг ножўя таъсири бўлиши мумкин. Жумладан, наркознинг ҳам асоратлари йўқ эмас:
Бош айланиши ва оғриши.
•Кўнгил беҳузур бўлиши.
•Уйқусираш.
•Асабийлик.
•Айримлар наркоздан кейин сочим тўкилди, тирноқларим синувчан, хотирам панд бериб қоляпти, дейди. Баъзида эса руҳий ҳолат ўзгаришларини ҳам эшитиб қоламиз. Аслида эса руҳият ва хотира бузилишларига наркознинг даҳли йўқ
Кимларга наркоз мумкин эмас:
•Миокард инфарктиининг бошланғич ҳолатлари.
•Стенокардия (барқарор ва нотурғун ҳолатлари).
•Қон босимининг меъёрдан пастлиги.
• Юрак етишмовчилиги.
• Бронхиал астма хуружлари.
• Пневмония, нафас йўлларининг кучли яллиғланиши.
•Тана ҳароратининг кўтарилиши ва тинимсиз йўтал кузатилганда.