Кўпчилик ота-оналар болада иситма чиқишини хавфли деб ўйлайди. Шу сабабли уларнинг 80-90 фоизи фарзандида тана ҳарорати кўтарилса, антибиотик ва бошқа дорилар билан даволашга уринади. Бу нотўғри.
— 1 ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати 38-38.2, 1 ёшдан ошган болаларда эса 38.5С даражагача кўтарилмагунича ҳеч қандай иситма туширувчи дори воситалари бериш тавсия этилмайди.
— Унинг ўрнига тез-тез илиқ сув ёки бошқа суюқликлар бериш лозим. Боиси иситма пайти организмдан катта миқдорда тер ажралиб, тана суюқлик йўқотади. Шунинг учун болага меъёрида суюқлик бериш мақсадга мувофиқ.
— Агар болада бошқа жиддий сурункали касалликлар бўлса, иситма 38.5С даражадан кўтарилганда унга иссиқни туширувчи дори воситаси – парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Агар шу вақт ичида боланинг аҳволида ўзгариш бўлмаса, оилавий шифокорга мурожаат қилиш лозим.