Менингококк инфекцияси менингококклар қўзғатадиган ўткир инфекцион касаллик бўлиб, у асосан қиш ва баҳор фаслида учрайди. Бу касаллик одатда кичик ёшдаги болалар учун ўта хавфли ҳамда катта ёшдаги кишиларда ҳам учрайди. Инфекция бурун ва ҳалқум шиллиқ пардасининг яллиғланиб зарарланиши, (назофаригит) бош мия юмшоқ пардасининг йирингли яллиғланиши (йирингли минингит) ҳамда орқа мия яллиғланиши билан кечадиган касаликдир.
Касаллик кутилмаганда кучли бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, ёруғликка сезгирликнинг ошиши ва бўйин томирларининг тиришиши билан бошланади. Менингакокк сепсисда геморогик тошмалар пайдо бўлади.Менингакокк инфекциясини менингакокклар келтириб чиқаради, касал одамнинг соғлом одамга аксирганда, ёъталганда ҳаво томчи орқали юқади.
Менингококк инфекциясининг манбаи бемор одам ёки бактерия ташувчи киши ҳисобланади. Менингакокк инфекцияси манбаларининг 3 та гуруҳи тафовут қилинади:
-МИТШ-менингакокк инфекциясининг тарқоқ шакли билан касалланганлар инфекция юқтирган барча шахсларнинг 1фоизини ташкил қилади.
-Ўткир менингакоккли назофарингит беморлари барча юқтирганларнинг 10-20 фоизини ташкил қилади.
-Соғлом ташувчилар-менингакокк ажратувчи ва бурун ҳалқумида яллиғланиш аломати бўлмаган шахслар.
-Соғлом ташувчида касаллик юқтириш имконияти анча кам шу билан бирга ташувчилар сони беморлар сонига нисбатан бир неча 100 баробар кўп, бунда эпидемик жараён узлуксизлиги кетма-кет ташувчилик ҳолати билан белгиланади. Ташувчилиги ўртача 2-3 ҳафта давом этади, баъзи шахсларда ташувчилик 6 ҳафта ва ундан ҳам кўп давом этиши мумкин. Шунинг учун “соғлом” ташувчилар икки ой мобайнида тиббий кузатувга олинади. Бу давр мобайнида биринчи ойда отолоринголог шифокор кўригидан ўтиши, иккинчи ойдан сўнг бактериологик текширилиши шарт.
-Менингакокк инфекцияси билан касалланган беморлар пайдо бўлганда бемор билан мулоқотда бўлган шахслар оила аъзолари, бемор ўқувчи бўлса мактаб, лицей ўқувчилари эпидемиологиклар томонидан тиббий назоратга олинади ва ўчоқларда дезинфекция ишлари олиб борилади, эпидемиологик назоратнинг мақсади касалликни пасайтириш мақсадида инфекцияга қарши курашишга қаратилган энг самарали тадбирларни қўллашдир.
-Менингакокк инфекцияси билан касалланганлар ёки гумон қилинганлар зудлик билан юқимли касалликлар шифохоналарининг ихтисослашган бўлимларига ётқизадилар.
-Бемор билан мулоқотда бўлганларнинг мунтазам тиббий кузатув олиб бориб тиббий кўрикдан ўтказилгач ва бир марта амалга оширилган бактериологик текширув натижаси манфий бўлган тақдирдагина ўз уйларига қайтишга рухсат берилади.