8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Хурмонинг фойдаси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қуръони каримда хурмо меваси жаннат неъматлари қаторида зикр этилган. «Мевалар, хурмо ва анорлар бордир» (Раҳмон, 68).Хурмо меваси ширин таъми ва ўзига хос озиқлик хусусиятлари боис доим суйиб ейилган. Мутахассисларнинг фикрича, бир дона хурмо ва бир пиёла сут инсоннинг озиқ моддаларга бўлган бир кунлик эҳтиёжини қондирар экан.

Хурмода инсон саломатлиги учун зарур ўндан ортиқ модда борлиги аниқланган. Улардан бири ҳазми енгил ва тез сингийдиган шакар – фруктоза танамизга қувват манбаидир. У шакар, глюкоза каби қонда қанд микдорини кўпайтириб юбормайди. Хурмода, шунингдек, А, Б1, Б2, Б3 ва Б6 дармондорилар, натрий, магний, темир, сера, калий, фосфор каби минераллар, ёғ ва оқсиллар кўп.

Хурмонинг икки фоиздан кўп қисмини оқсил ташкил этади. Оқсил тананинг касалликларга қарши иммунитетини мустаҳкамлайди. А дармондориси кўз мушаклари, иммун тизими, суяк, тўқима ва тишлар учун керакли, Б1 асаб тизими ишини яхшилайди, Б2 эса оқсил, углевод ва ёғларни парчалаш, ҳужайралар янгиланишида хизмат қилади.

Шифокорлар ҳомилали, ёш болали аёлларга фруктозаси кўп озиқлар ейишни тавсия этади. Чунки фруктоза ҳолдан тойган танага куч бағишлайди, сутни кўпайтиради. Бу вақтда онанинг калийга эҳтиёжи кескин ортади. Хурмода калий кўп. Калий аёл танасида сув мувозанатини сақлаб туради. Калий мияга кислород етказишга ёрдамлашади. Калий буйракларни чиқитлар ва заҳарли моддалардан тозалашда, қон босимини меъёрида сақлаб туришда жуда фойдалидир.

Хурмо ёйиш камқонликнинг олдини олади. Суяклар соғлом шаклланишида хурмодаги калций ва фосфат катта фойда беради. Мунтазам хурмо еб туриш суяклар заифлашуви, мўртлашувидан ҳимоя килади.

Асабийлик ва руҳий зўриқиш (стресс) ҳолларида хурмо самарали таъсир қилиши исботланган. Чунки хурмода Б6 дармондориси кўп.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×