Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.М.га жами 50 минг дона тиббиёт этил спиртини 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширувда М.Р. ушбу спирт маҳсулотларини “A.” МЧЖ томонидан берилган қалбаки ҳисоб-фактура орқали сотиш учун олиб келгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.