8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

“Тошкент тажрибаси”: Пойтахтнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда тиббиётни ҳар бир хонадонгача яқинлаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, юртдошларимизнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳани ишлаб чиқди.

— Ушбу эзгу ташаббус Президентимизнинг 2022 йил 25 апрелда қабул қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан рўёбга чиқарилмоқда.

— “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 10 800 та кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш ва 540 минг нафар аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсад қилинган.

— Мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов. — Туманнинг Собиробод маҳалласида ўрнатилган тиббий контейнерда иш олиб бораётган маҳалла тиббиёт пункти фаолиятини кўриб чиқдик. Аҳоли бу ташаббусдан миннатдор. Бу “мини-поликлиникада” битта тиббий бригада фаолият олиб боряпти.

— Барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва кислород баллони каби ускуналар билан жиҳозланган, иккита койкали, соат 8:00дан 20:00 гача ишловчи “кундузги стационар” эга “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.

👨🏻‍⚕️Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган қариялар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда умумий амалиёт шифокорига катта енгиллик беради.

-Ҳамшираларга шифокоролди тиббий кўриклар учун қулайлик яратади.

— Аҳолини эса оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчиликларидан халос қилади.

— Лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та контейнер жиҳозланиб пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли поликлиника ва 70 та оилавий поликлиника ихтиёрига топширилади.

— Улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилиши мўлжалланган. Келгуси олти ойда эса 170 та ана шундай маҳалла тиббиёт пункти пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади.

— “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси бу билан чекланмаган. Унинг доирасида:

— пойтахтдаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғини идораларида “Саломатлик мактаблари” ташкил этиш;

-соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш;

— телемедицина ёрдамида ҳамширалар орқали беморларни мутахассислар билан боғлаш мақсадида “онлайн патронаж” хизматини жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

-Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа олти ойдан сўнг, натижалари таҳлил қилинган ҳолда, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×