13.8 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

Дори-дармонлардан фойданишда жозибали рекламаларга учманг!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Келажагимиз бўлмиш болажонларни соғлом вояга етиши учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Мамлакатимизда болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматни такомиллаштириш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу борада бажарилиши лозим бўлган ишларга нималар киради?

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Маматқул Қурбонович Азизовга юқоридаги саволларга жавоб тариқасида аҳолига мурожаат билан чиқди. Мурожаатнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат.  

Мамлакатимизда оналар ва болаларни соғлигини сақлаш уствор вазифа сифатида қаралиб, бу соҳада кўрсатилаётган тиббий хизмат мутассил такомиллаштирилмоқда. Дарҳақиқат, болалар соғлигини сақлаш келгуси авлодни баркамол бўлиб вояга етишига замин яратади. Тиббий хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, болалар орасида турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, эрта аниқлаш, аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш тиббиёт ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Болаларга кўрсатилаётган малакали тиббий хизматни ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш мақсадида марказимиз мутахассислари томонидан 2022 йил давомида вилоятимиздаги  5 мингдан ортиқ хонадонда профилактика тарғибот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, вилоятимиз туманларида 4,5 минг нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 2 минг 371 нафарига беморга  амбулатор даволаниш учун тавсиялар берилди. 1 минг 826 нафар беморга туман тиббиёт бирлашмаларида,  631 нафарига марказимизда амбулатор текшириш ва стационар шароитда даволаниш  учун йўлланмалар берилди.

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида янги туғилган чақалоқдан бошлаб то 18 ёшгача бўлган фарзандларимизга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Охирги 5 йилда марказда бир қатор янги юқори технологияли бўлимлар очилди ва самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Булар болалар кардиохирургияси, чақалоқлар хирургияси, чақалоқлар реанимацияси, каминвазив хирургия бўлими, кўкрак қафаси туғма деформацияларини даволаш бўлими ва болалар гемодиализи бўлимларидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур бўлимлар ташкил этилиши муносабати билан вилоятдан бемор болаларнинг пойтахт – Тошкентга ва хорижга нажот излаб бориши камайди. Биргина болалар кардиохирургияси бўлимида  2021 йил давомида 500 га яқин болада ҳар хил пороклар туфайли очиқ юракда операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

Марказда мутахассисларнинг малака ошириши ва тоифа олишларига катта аҳамият берилади. Фаолият кўрсатаётган 175 нафар врачнинг 87 фоизи тоифага эга. Тиббиёти ривожланган хорижий давлатлардан Туркия, Россия, Германия, Нидерландия, Корея билан биргаликда ҳамкорлик шартномаларини тузиб, халқимизга юқори технологияли замонавий тиббий хизмат кўрсатишни режамизга киритганмиз.

Марказимиз ходимлари томонидан 2023 йилда тиббий хизматлар сифатини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди ва чора-тадбирлар белгиланди. Асосий мақсад малакали тиббий хизмат кўрсатиб, аҳолининг рози бўлишига эришиш, касалликлар профилактикасини кенг қамровда амалга оширишдан иборат.

2023 йилда марказимиз ҳудудида замонавий уч қаватли 4-блок биносини қуриш ва ишга туширишни режалаштирганмиз. У ерда чақалоқлар учун барча шароитларга эга алоҳида марказ ҳамда консультатив поликлиника фаолият юргизади.   

Фурсатдан фойдаланиб, мен ота-оналарга қуйидаги тавсияларни бермоқчиман:

Биринчидан, охирги йилларда дори-дармонларни врачлар кўрсатмасисиз жозибали рекламалар асосида болаларга бериш ҳолатлари кўпаймоқда. Натижада марказимизга дори-дармонларни ножўя таъсири билан оғриган беморлар келиб тушмоқда. Бу ҳолат оғир асоратларга, ҳатто буйрак етишмовчилиги натижасида беморларнинг нобуд бўлишга олиб келмоқда. Бемор болаларга фақат врачлар маслаҳати билан дори-дармон беришни тавсия этамиз. Жозибадор дори-дармон рекламаларига ҳеч қачон ишонманг.

Иккинчидан, болалар саломатлигини сақлаш ва касалликка чалиниши олдини олишда болаларни тўғри овқатлантириш, ташқи муҳит таъсирлари (совуқ, иссиқ)дан сақлаш ва тозаликка риоя қилишга эътибор қаратиш лозим.

Учинчидан, эрта ёшдаги гўдакларни 6 ойгача фақат кўкрак сути билан боқиш лозим. Бола 2 ёшга тўлгунча қўшимча овқатлар билан биргаликда она сути билан таъминлаш болани соғлом ўсишига жуда катта омил бўлади.

Тўртинчидан, халқимиз орасида кенг тарқалган болани бешикка боғлаш одати тўғрисида айтмоқчимиз. Болани бешикда тарбиялашни салбий таъсирлари жуда кўп. Бу ҳолат қатор касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, шу жумладан чаноқ-сон бўғимини чиқишига асос бўлади. Бугун биз, педиатрлар, болани эркин тарзда ётқизган ҳолда вояга етиши тарафдоримиз.

Ҳурматли ота-оналар, тиббиёт ходимларининг болани соғлом ўсишига қаратилган маслаҳатларига амал қилсангиз, келажагимиз ворисларининг касалланиши кескин камайишига, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етишига эришган бўламиз.

Тошпўлат Раҳматуллаев тайёрлади,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида...

Больше похожих статей

×