Шарқ табобатида қўлдаги бармоқларга қараб инсон саломатлиги ҳақида билиб олиш мумкин. Агар бармоқларингизга эътибор билан назар солсангиз, тирноқ пластинкаси бошланган ерда ўйиқлик, чуқурча борлигини кўрасиз.
Бош бармоқ бош ҳақида «сўзлаб” беради. Агар бармоқ тирноғидаги чуқурча аранг сезилаётган бўлса, невропатолог кўригига бир бориб келишингиз керак.
Кўрсаткич бармоқ йўғон ичак, жигар ва ошқозон ости бези, жинсий тизим фаолиятига масъулдир. Агар бу бармоқдаги чуқурча кўринмаётган бўлса, қорин ёки кичик тос бўшлиқларини УТТ текширувидан ўтказиш керак.
Ўрта бармоқ қон-томир тизимига жавобгар. Ушбу бармоқ тирноғидаги чуқурчанинг йўқолиши гипертония ёки гипотония, атеросклероз ва юрак фаолиятидаги бузилишларига ишора қилиши мумкин.
Номсиз бармоқ эндокринолог ва лимфа тизими, буйрак фаолиятини таҳлил қилишга ёрдам беради. Агар шу бармоқ тирноғидаги чуқурча йўқолган бўлса, ҳар эҳтимолга қарши терапевт, эндокринолог токи уролог билан маслаҳатлашинг.
Жимжилоқ ингичка ичак ва юрак ишига жавоб беради. Шунинг учун бу бармоқдаги тирноқ чуқурчасининг йўқолиши кардиолог ёки гастроэнтеролог кўригига боришингиз кераклигидан дарак беради.
Чуқурчанинг рангига қараб, сизни қайси ҳасталик безовта қилаётганини билиб олиш мумкин. Агар чуқурчалар кўкимтир рангда бўлса, жигарни текширтириш кераклигидан далолат беради. Агар қизарган бўлса, бу юрак қон-томир, аутоиммуне, эндокринологик ёки ревматик бузилишларни аниқлаш кераклигига ишора.
Барча бармоқ тирноқларида юқорида тилга олинган чуқурчанинг йўқолиши B12 витамини танқислиги, қалқонсимон без ишининг бузилиши ёки невроздан дарак бериши мумкин. Агар акси бўлса, юрак фаолияти сусайиши ёки тахикардияга ишора қилиши мумкин.