15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ЖССТ: Дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 6 фоиз, ўлим кўрсаткичи эса 12 фоизга камайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган ҳафтада коронавирус яна бир қадам ортга чекинди. Гарчи бу даврда дунё бўйича 2,9 миллиондан ортиқ кишида касаллик аниқланган бўлса-да, кўрсаткичлар 19-25 сентябрь саналарига қиёслаганда 6 фоизга камайган.

🦠 Қолаверса, СOVID-19 ҳафта давомида 8,3 минг нафардан зиёд беморни ҳаётдан олиб кетди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу рақамларни таҳлил қилар экан, ўлим ҳолатлари сони 12 фоизга пасайганини маълум қилди.

📉 Сезиларли камайиш динамикаси Африка (-32 фоиз) ва Ғарбий Тинч океани минтақаси (-22 фоиз) мамлакатларида кузатилди. Европада эса аксинча — 8 фоизлик ўсиш қайд этилди. Ўлим ҳолатларининг пасайиши эса барча минтақаларда рўйхатга олинди.

📍Ўтган ҳафта ичида энг кўп бемор Германияда аниқланди — 400 мингдан зиёд киши. АҚШда хасталикка чалинганлар сони 312 минг, Японияда 306 минг нафардан ошди. Хитой (303 минг) ва Франция (қарийб 265 минг) эса навбатдаги ўринларни банд этди.

📌 Юқори ўлим кўрсаткичлари бўйича АҚШ яна олдинда. Бу ерда хасталик туфайли 2728 киши ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, Россияда 711, Японияда 563, Хитойда 368 ва Бразилияда 286 нафар бемор коронавирус қурбонига айланди.

🎤 ЖССТ эксперти Мария ван Керховенинг таъкидлашича, COVID-19 бутунлай йўқ бўлиб кетмайди ва инсоният у билан яшашга мажбур. Ижобий жиҳати эса биз бу хавфли касалликка қарши самарали диагностика ва даволаш усуллари ҳамда вакциналарга эгамиз.

‼️ Керховенинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда “омикрон” штаммининг BА.5 субварианти доминант. Хасталикдан асосан эмланмаган аҳоли қатлами азият чекмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×