Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг кузатув остида бўлган мутациялари рўйхатига ўзгартириш киритди. Унга кўра, энди “омикрон” штаммининг 2021 йил охири ва 2022 биринчи ярмида аниқланган 6 та варианти — BА.5.1, BА.5.2, BА.2.75, BQ.1, BJ.1 ва BA.4.6 алоҳида назорат қилиб борилади.
Ҳозир ушбу субверсиялар асосан АҚШ (BА.4.6, BА.5.1 ва BА.5.2), Ҳиндистон (BJ.1ва BА.2.75), Буюк Британия (BА.5.1 ва BА.5.2) ва Нигерияда (BQ.1) кенг тарқалмоқда.
Эсингизда бўлса, жорий йилнинг май ойида ЖССТ томонидан СOVID-19нинг мониторинг остидаги қатор вариантлари кузатуви тўхтатилган эди. Июль ойида эса бу сафдан “дельта” штамми чиқариб ташланди.
Айни пайтга келиб эса фақат “омикрон”нинг юқоридаги 6 мутацияси назорат остида. Чунки дунёда ушбу штамм доминантга айланган. У жами аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг 98 фоизини ташкил этяпти.