Лойиҳа қиймати — 100 млн доллар
Жорий йил 13 сентябрь куни ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида Инновасион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда “Luye Invetment Group Co.,Ltd” компаниясининг компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги компания билан ҳамкорликда 2023-2028 йилларда умумий қиймати 100 млн долларга тенг бўлган “Инновацион вакциналар маркази”ни ташкил этиши бўйича Меморандум имзоланди.
Шунингдек, учрашувда компаниянинг расмий вакили Лю Дянбо Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан коронавирусга қарши вакцина яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича олиб бораётган ишларга юқори баҳо берди.
“Инновацион вакциналар маркази” – Марказий Осиёда ягона тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқиш корхонаси бўлиб, маҳаллий ва МДҲ мамлакатлари бозорини юқори технологик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради. Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган умумий ҳажми 2 млрд долларга тенг бўлган 10 хил вакцинани йилига 200 миллион дозада ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Ушбу тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқариш корхонасининг илмий ҳажмдорлиги ва келгусида юқори малакали илмий мутахассислар жалб қилинишини инобатга олиб, “Инновасион вакциналар маркази»ни Тошкент вилоятида ташкил қилиш таклиф этилмоқда.