26.1 C
Узбекистан
Понедельник, 14 июля, 2025

ЖССТ куз-қиш мавсумида коронавируснинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинлашаётган куз-қиш мавсумида коронавирусни юқтириш ҳолатлари янада ошиши мумкинлигидан хавотирда.Шу боис мазкур даврда одамларни COVID-19нинг “омикрон” штаммидан ҳимоя қилиш муҳим. Бунинг учун бирламчи самарали чора — эмланиш қамровини оширишдан иборат. Қолаверса, жамоат жойларида тиббий ниқоб тақишни рағбатлантириш катта натижа беради.

“Аввало, иммунитети заиф бўлган қатлам бустер-дозанинг иккинчи босқичи билан эмланиши лозим, — дейилади ЖССТ тавсиясида. — Қолаверса, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликларга чалинган беморлар, кекса ёшли инсонлар ва шифокорлар ҳам хавф гуруҳига мансуб”.

Ташкилотнинг маълум қилишича, вакцинанинг навбатдаги дозасини қабул қилганидан камида 3 ой ўтгач, касалликни қайта юқтириш эҳтимоли пайдо бўлади. Қолаверса, ҳар қайси мамлакатда эпидемиологик вазият турлича. Шунга қарамай, ҳукуматлар касалликнинг олдини олиш ва уни жиловлаш бўйича аниқ саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари зарур.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×