Шу йил 9 сентябрдан кучга кирадиган “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 40-моддасида тамаки маҳсулотлари рекламаси бўйича ҳам тартиблар белгиланган.
🚬Унга кўра, тамаки маҳсулотлари ҳамда уларни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.
🚫 Тамаки маҳсулотлари ҳамда уни истеъмол қилиш мосламаларини сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантиришга йўл қўйилмайди:
📌 тамаки маҳсулотлари ҳамда уни истеъмол қилиш мосламаларини бепул тарқатиш, уларга нисбатан чегирмалар қўллаш;
📌 уларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
📌 уларнинг тасвиридан фойдаланилган футболка, бош кийим, ўйинлар ва бошқа шу каби товарларни; болалар ўйинчоқлари, ширинликлар ёки болаларга мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб чиқарилган тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва сотиш;
📌 савдо объектларининг олд томонида, кириш ва чиқиш жойларида, расталарида уларнинг тасвири, номи ҳамда улар ҳақидаги бошқа ахборотни жойлаштириш;
📌 бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқараётганда тамаки маҳсулотларига, уни истеъмол қилиш мосламаларига, мазкур мосламаларнинг ашёларига ёки алоҳида қисмларига ўхшатиладиган ҳар қандай атамалар, таърифлар, белгилар, рамзлар, тасвирлардан ёки бошқа аломатлардан фойдаланиш;
📌 рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказиш мумкин эмас.
❌ Бошқа ҳар қандай товарларнинг рекламасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек, ушбу жараён рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтиришга йўл қўйилмайди.