17.7 C
Узбекистан
Среда, 23 апреля, 2025

ЖССТ: Маймун чечагига чалинган беморлар сони 35 минг нафардан ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунё бўйича маймун чечаги инфекцияси аниқланган мамлакатлар 92 тага етди. Касалликни юқтирганлар сони эса 35 минг нафардан ошди.

Хавотирли жиҳати, уларнинг 7,5 минг нафари ўтган ҳафта давомида рўйхатга олинган беморлардир. Яъни ўсиш кўрсаткичлари бир ҳафта ичида 20 фоизга ошгани мутахассисларни ташвишга солмоқда.

ЖССТ бу ҳақдаги сўнгги ҳисоботида ўтган даврда инфекцияга чалинганларнинг 12 нафари касалликдан вафот этганини маълум қилди. Ҳозиргача аниқланган беморларнинг деярли барчаси Европа қитъаси ва АҚШда яшовчилардир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, ҳозир мамлакатлар ушбу эпидемияга тайёр бўлиши ва инфекцияни жиловлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши лозим.

Профилактика жараёнида вакциналарнинг аҳамияти катта. Аммо ҳозир эмлаш воситалари танқис. Шунга қарамай, вакцина ишлаб чиқарувчилар, қолаверса, ўз захираларини баҳам кўришга тайёр мамлакат ва ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×