0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

ЖССТ: Маймун чечаги вирусига қайта ном берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги вируси номини ўзгартириш бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат билан чиқди. Бунга олимлар ва тиббиёт мутахассислари томонидан мазкур хасталик нотўғри номланганига доир такрорий эътирозлар сабаб бўлди.

Аслида, вирусларга ном бериш ЖССТ ваколатига киради. Бироқ бу гал одамларга онлайн портал (https://icd.who.int/dev11) орқали ўз таклифларини етказиши учун имконият яратилди.

Маълумки, маймун чечаги атамаси 1958 йилда истилоҳга киритилган. Қолаверса, вируснинг асосий вариантлари улар кенг тарқалган географик ҳудудларга қараб номланган.

‼️Бироқ замонавий амалиётга кўра, янги аниқланган вируслар, инфекциялар мутациялари ва улар билан боғлиқ касалликлар атамалари маданий, ижтимоий, миллий, минтақавий, касбий ёки этник жиҳатдан камситувчи мазмунга эга бўлмаслиги зарур.

Қолаверса, савдо-сотиқ ёки йўловчи ташиш жамиятлари фаолияти, туризм ҳамда ҳайвонот дунёсига нисбатан муносабатларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.

Шундан келиб чиққан ҳолда маймун чечагининг Конго ҳавзаси версияси энди «I тур», Ғарбий Африка варианти эса “II тур” деб аталадиган бўлди.

Вируснинг ўзига эса кенг жамоатчилик таклифлари асосида яқин истиқболда қайта ном берилиши кутиляпти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Францияда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази бўйича янги тақдимот ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнингинсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди. 2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.   Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги  қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.  Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари,  ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида  ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА  каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам  Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.   Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир. Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда...

Больше похожих статей

×