19.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

ССВ: Юртимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 7320 тага етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

“Очиқ айтиш керак, кўплаб хусусий клиникалардаги шароит, кўрсатилаётган хизматлар сифати давлат шифохоналаридан анча олдинга ўтиб кетган. Бундан, фақат хурсанд бўлишимиз керак”, — деган эди Президентимиз ўтган ой тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда.

Хўш, бугун мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг иштироки ва улуши қандай?

Ҳозир юртимиздаги хусусий шифо масканлари сони 7320 тани ташкил этади. Улардан 50 таси хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда очилган.

Хусусий тиббиёт муассасаларининг 5823 таси амбулатор, 1497 таси эса стационар шароитида фаолият юритмоқда.

Айни пайтда бу тармоқда ишлаётган шифокорлар сони 16 минг 300 нафардан, ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 24 минг 840 нафардан ошади.

Энг кўп хусусий тиббиёт муассасалари қайси ҳудудларда жойлашган?

🔹Тошкент шаҳри — 1628 та;
🔹Андижон вилояти — 726 та;
🔹Тошкент вилояти — 644 та.

Стационар шаклда фаолият юритаётган хусусий шифохоналарда санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 42 мингдан зиёд койка мавжуд. Энг кўп ўрин-жойлар қуйидаги ҳудудларда жойлашган:

🔹Андижон вилояти — 6348 та;
🔹Наманган вилояти — 5880 та;
🔹Қашқадарё вилояти — 4602 та.

Яқин йилларгача соҳада хусусий сектор иштирокида саноқли йўналишлар бўйича хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозир 129 турдаги тиббий хизматларни амалга оширишга рухсат берилган.

Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×