11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

CCВ: Ўзбекистонда шоколад маҳсулотларидан сальмонеллёз инфекцияси тарқалиши қайд этилгани йўқ!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда дунёнинг айрим мамлакатларида “Kinder” савдо белгиси остида Бельгияда ишлаб чиқарилган шоколад маҳсулотлари сотув расталаридан олиб ташланмоқда.

Чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ҳозиргача дунёнинг 11 давлатида сальмонеллёз касаллигига чалиниш ҳолатлари кескин ошиб кетиши айни шу ширинликлар билан боғлиқ. Зарарланган шоколад маҳсулотлари камида 113 мамлакатга тарқатилгани айтилмоқда.

Айни пайтга қадар сальмонеллёз билан боғлиқ 151 ҳолатдан 150 таси Европада рўйхатга олинган бўлса, қолган бири АҚШда кузатилган. Шу сабабли ана шу ва бошқа ҳудудларда “Kinder Surprise”, “Kinder Mini Eggs”, “Kinder Surprise Maxi» ва “Kinder Schoko-Bons” номли маҳсулотлар дўконлардан қайтариб олиняпти.

Мутахассислар изоҳига кўра, сальмонеллёз инсоннинг ошқозон-ичак трактига зарар етказувчи бактериялардир. Ушбу инфекция кўп ҳолларда беморларда енгил аломатлар билан кечса, баъзи турлари одамларда ўткир касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Умумий симптомлар орасида диарея, иситма, қорин оғриғи ва кўнгил айниши кўп кузатилади. Касалликка аниқ ташхис қўйиш учун микробиологик ва бактериологик таҳлиллар зарур.

Хўш, бу борада Ўзбекистонда вазият қандай?

Ҳозиргача мамлакатимизда шоколад орқали сальмонеллёз инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилгани йўқ.

Шунга қарамай, эҳтиёт чоралари кучайтирилиб, юртимизга кириб келаётган ва савдога чиқарилаётган барча ширинликлар қатори, “Kinder” савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг хавфсизлиги ҳам назоратдан ўтказиляпти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×