19.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

ССВ: Туғма нуқсони бўлган уч ёшли қизалоқнинг умуртқа поғонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун дунё бўйича 5-10 фоиз болаларда сколиоз касаллиги учрайди. Уларнинг аксарияти — 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар. Негаки, ана шу даврда болалар тез ўсади. Аммо, афсуски, кўпчилик беморлар 8-14 ёшда, яъни касаллик белгилари кучайган вақтда шифокорга мурожат килишади.

Ваҳоланки, умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши билан намоён бўладиган бу хасталик ўз вақтида муолажа қилинмаса, кўплаб оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Бироқ сколиознинг хавф гуруҳлари ўзаро фарқланади. Хасталикнинг тўртинчи даражаси — улар орасида энг оғири.

Уч ёшли жажжи бемор Юлдузхон Суннатова — шундай туғма нуқсон билан дунёга келган. Унда хасталикнинг энг оғир даражаси. Устига-устак, ривожланиш нуқсони умуртқа поғонасининг буйин, кўкрак ва бел-думғаза қисмларида мавжуд эди.

Куни кеча Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида Қибрай туманилик ана шу қизалоқнинг умуртқа поғонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

— Болаларда сколиоз қанча эрта аниқланса, муолажа ҳам шунча самарали бўлади, — дейди марказ директори Мурод Ирисметов. — Чунки улар улғайгани сари умуртқа поғонасидаги суяклар ҳам қаттиқлашиб, даволаш қийинлашади.

Кеч босқичларда эса операция қилишга тўғри келади. Авваллари бизда бундай туғма нуқсонли беморларда амалиётларни муваффақиятли ўтказиш учун унинг ёши катта бўлиши кутилар эди.

Оқибатда бу умуртқа поғонасида иккиламчи деформациялар ва ички органларда иккиламчи ўзгаришларга, қолаверса, юрак-қон томир касалликлари ва нафас етишмовчилигига сабаб бўларди. Уч ёшли беморда ўтказилган операция шуниси билан ҳам ноёб ва мураккаб ҳисобланади.

Умуман, энди марказимиз шифокорлари Москва шаҳридаги Н.Н.Приоров номидаги травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорлик натижасида шундай амалиётларни мустақил равишда бажаришни ўзлаштирди.

Юлдузхонда жарроҳлик муолажаси 3 соат давом этди. Унда умуртқа поғонаси сколиотик деформацияни коррекциялаш ва эндокорректор-фиксациялаш амалиёти ўтказилди.

Жонлантириш бўлимидаги бир кунлик интенсив муолажалардан сўнг қизалоқ реабилитация бўлимига ўтказилди. Ҳозир унинг аҳволи қониқарли. Оғриқ қолдирувчи ва умумий қувватловчи муолажалар олмоқда.

Шифокорларнинг таъкидлашича, жажжи бемор тезда оёққа туриб, соғлом ҳаётга қайтади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×