16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ўтган ҳафтада коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 43 фоизга камайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги ҳафталик ҳисоботини эълон қилди. Унда келтирилган таҳлиллар ўтган ҳафтада пандемия бироз ортга чекиниб, инфекция асоратлари сезиларли даражада юмшаганини тасдиқлайди.

Масалан, 28 мартдан 3 апрелга қадар ер юзида СOVID-19ни юқтирганлар сони 10 миллион 351 нафарни ташкил этди. Шундан 26 мингдан зиёд киши хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмган.

ЖССТнинг маълум қилишича, бу ўтган ҳафтада ўлим кўрсаткичлари аввалги ҳафтага нисбатан 43 фоизга, инфекцияни юқтириш ҳолатлари эса 16 фоизга камайганини англатади.

Ўлим даражаси Жануби-Шарқий Осиёда айниқса, кескин пасайган — 73 фоиз. Шимолий ва Жанубий Америкада ҳам кўрсаткичлар ижобий — 63 фоиз.

Касалланишлар сони камайиши эса барча минтақаларда қайд этилди. Хусусан, Африка қитъасида 19, Европа давлатларида 16 ва Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида 16 фоиз пасайиш кузатилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хулосасига кўра, коронавирус инфекцияси ривожланишда давом этмоқда. Шундай экан, келгусида унинг янги вариантлари пайдо бўлишини истисно этиб бўлмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×