15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 43 фоизга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳозир жаҳондаги эпидемиологик вазиятни фақат кўрсаткичлар динамикаси билан аниқ баҳолаш мушкул. Чунки бир томондан қарасангиз, пандемия сўнгги кунларда бирмунча юмшагандай туюлади.

Масалан, ўтган ҳафта давомида жаҳонда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар сони 14-20 март саналарига нисбатан 14 фоизга камайиб, 10,8 миллион нафарни ташкил этди. Албатта, бу ижобий ҳолат.

Аммо ушбу кўрсаткичлар орқали дунёда эпидемиянинг салбий таъсири пасайиб бормоқда, дея хулоса чиқара олмаймиз. Нега?

Чунки 21-27 март оралиғида COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони ундан аввалги ҳафтага қиёслаганда 43 фоизга ошган. Яъни касалликдан 45,7 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Баъзи мутахассислар фикрича, мазкур ҳолат “омикрон”нинг ер юзида кенг тарқалаётган янги ВА.2 мутацияси аввалги субвариантга нисбатан бирмунча асоратли экани билан боғлиқ.

Қолаверса, ЖССТнинг фикрича, бу рақамлар Чили, АҚШ, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаси давлатларида ўлим кўрсаткичларини аниқлаш ва қайд этиш мезонларига ўзгартириш киритилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Ўтган ҳафтада коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли пасайиш тенденцияси барча минтақаларда кузатилган. Мисол учун, Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида 32, Африкада 29 ва Ғарбий Тинч океани минтақаси давлатларида касалланиш 24 фоиз камайди. Европада бу кўрсаткич 4 фоизни ташкил этди.

Ўлим ҳолатлари Жанубий ва Шимолий Америкада 182, Жануби-Шарқий Осиёда эса 116 фоизга ошган. Қолган минтақаларда бунинг акси қайд этилди. Жумладан, мазкур инфекциядан ўлимлар миқдори Африкада 30, Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида 22 ҳамда Европада 17 фоиз пасайган.

Ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Корея Республикасида рўйхатга олинган — 2,4 миллион нафар. Иккинчи ўринни 1,5 миллиондан зиёд кўрсаткич билан Германия банд этди.

Вьетнам эса учинчи ўринда — мамлакатда 1,1 миллиондан ортиқ одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 846 мингга яқин ҳолат билан Франция, бешинчи поғонани эса 503 мингдан ортиқ бемор билан Италия эгаллади.

Жаҳонда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми Чилида қайд этилди — қарийб 12 минг нафар. Иккинчи ўринда — АҚШ. Мамлакатда ҳафта давомида 5,3 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Ҳиндистонда эса бу кўрсаткич 4,5 минг нафарни ташкил этди.

Шу билан бирга, Россияда 2,8 минг нафардан ортиқ ҳамда Корея Республикасида 2,5 минг нафарга яқин бемор коронавирус қурбонига айланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×