Ҳар йили ноябрь ойининг учинчи пайшанбасида-18 ноябрь халқаро чекишга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти,”Ибн Сино” жамоат фонди, журналистларни қайта тайёрлаш ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни қўллаб қуватлаш маркази томонидан тамаки ва никотин маҳсулотлари истеъмолига қарши курашиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Маълумотларга қараганда дунёда чекиш ҳар йили 8 миллион кишининг ёстиғини қуритади. Ушбу ҳолларнинг 7 миллиондан ориғи тамкини бевосита истеъмол қилиш орқали рўй берса, 1,2 миллилондан ортиғи чекмайдиган фуқаролар иккиламчи тутун орқали ҳаётдан кўз юмади. Семинарда ЖССТнинг тамакига қарши курашиш бўйича Хадли конвенцияси, Шарқий Европа мамлакатлари тажрибаси, тамаки индустрияси стратегиялари ва тактикаларини ўрганиш, бошқа мамлакатларнинг тамаки истеъмолига қарши кураш тажрибалари ҳақида ОАВ ходимларига мъломотлар берилди.
Семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш мркази мутахассиси Шуҳрат Шукуров, Россиялик мутахассис Виктор Зиков, Евроосиё чекишга қарши кураш уюшмаси раҳбари Жамила Содиқова, медиа координатор Кристина Акимова, Александра Скатова, алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилбар Содиқова ва бошқалар томонидан журналистларга батафсил маълумот берилди.
Бугунги кунда Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалри бўйича қўмитаси томонидан”Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эса иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Унда тилга олинаётган масалалар юзасидан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова тўхталиб ўтди. Анжуман якунида журналистларга сертификатлар топширилди.
Ўлжабой Қаршиев
Амалия Солиева