Агарда бахорги қуёш Сизда кўтаринки кайфият ўрнига тушкунлик, холсизланиш ва қайта-қайталанувчи шамоллашлар чақираётган бўлса, билингки бу – гиповитаминоздир. Шундай экан, дархол фойдали махсулотларни истеъмол қилишдан илгари организмга аввал қайси витамин етишмаётганини билиш керак.
А витамини етишмаслиги белгилари: тери қуруқшаши ва дағаллашиши, оғиз бурчаларини бичилиши. Кўриш ўткирлигини бузилиши. Аёлларда эндокрин безлар фаолияти бузилиши хисобига жинсий майлни сусайиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: балиқ ёғи препаратлари, жигар, сабзи, ўрик қоқи, сариёғ, пишлоқ, тухум, сметана, каймоқ.
В гурухи витаминлари етишмовчилиги белгилари: Тез толиқиш, бош оғриши, хотирани сусайиши, ич келишини бузилиши, теридаги ўзгаришлар – дерматит, тошмалар, кепакланиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: В гурухи тутувчи витаминокомплекслар, творог, карам, гуруч, кўкатлар, банан, балиқ, пишлоқ, гўшт.
С витамини етишмаслиги белгилари: Милклар қонаши, танада кўкаришларни сабаб бўлиши, терини оқариши ва қуруқшаши, инфекцияларга мойиллигини ортиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Наъматак, цитрусли мевалар, олма, қора смородина, карам, қизилча, пиёз, зангори нўхат, аччиқ қалампир, янги узилган кўкатлар.
Д витамини етишмаслиги белгилари: Уйқусизлик, оғиз ва томоқни оғриши, кўришни хиралашиши, ич келишини бузилиши (диарея), теридаги енгил шикастларни узоқ вақтгача битмаслиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Тухум, жигар, треска, балиқнинг ёғли навлари, қаймоқ, сметана.
Е витамини етишмаслиги белгилари: Ўта асабийлик, мускуллар спазми, оёқ ва қўлларда пигмент доғларни пайдо бўлиши. Организмнинг антиоксидант фаоллигини камайиши натижасида эрта кексайишга мойиллиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Ундирилган буғдой, гуруч, нўхат, бодом, арахис, барча ўсимлик мойлари.
МАНБА: Халқ табобати