7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” томонидан Устюрт регионида газ қазиб чиқариш ва захира ҳажмини ошириш борасида бажарилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишида қуйилган вазифалар, шунингдек Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан табиий газ қазиб чиқаришга амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилмоқда.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт регионида бўлиб, аномал совуқ ҳарорат давом этаётган даврда бошқармада 2023 йилда режалаштирилган геологик техник тадбирлар ижроси, хусусан углеводородлар захираларини кўпайтириш, конлардан табиий газ қазиб чиқаришни ошириш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда жойларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Назорат ишлари Устюрт регионида углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасидаги ишларни жойидан назорат қилиш мақсадида мавжуд конларнинг қуйи қатламлари истиқболлигини ўрганиш бўйича бурғиланаётган “Қуйи Шарқий Бердах” 5-сонли, “Қуйи Шимолий Бердах” 4-сонли излов қидирув қудуқларидаги бурғилаш жараёнлари ҳолатини ўрганди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида конлардан газ қазиб чиқаришни ошириш йўналишида бурғилашдан ишга тушириладиган “Шарқий Бердах” 100-сонли, “Қуйи Шарқий Бердах” 11-сонли ишлатиш қудуқларида бурғилаш бўйича олиб борилаётган ишлар жойидан назорат қилинди.

Таъкидлаш керакки, газ қазиб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлашда қудуқларни капитал таъмирлаш ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга ва ушбу йўналишдаги ишлар ҳолатини ўрганиш учун “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Шарқий Бердах” конидаги 32, 33 ва 35-сонли қудуқларида бўлди.

Шундан сўнг, “Шарқий Арслон” истиқболли майдонидаги 1-сонли излов-қидирув қудуғини бурғилаш ишлари ҳам жойидан ўрганилди. Ўрганишлар давомида шу ерда фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг иш ва яшаш шароитлари ҳам кўриб чиқилди. Совуқ ҳаво ҳароратини инобатга олинган ҳолда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Иш майдонларида пудратчи ташкилотлар раҳбарлари билан мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари ва Устюрт бошқармаси раҳбарларига ҳар бир қудуқ кесимида амалга оширилаётган бурғилаш ишларига масъулларни бириктириш, улар томонидан доимий назорат қилишни ташкил этиш, зарур моддий-техник ресурсларни етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, пудратчи ташкилотлар раҳбарларининг қудуқларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича масъуллиги таъкидлаб ўтилди.

2023 йилда Устюрт бошқармасида геологик техник тадбирлар доирасида жами 102 та тадбирлар, бунда;

— 30 та, шу жумладан 7 та излов-қидирув қудуқларини бурғилаш;

— 67 та қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини амалга ошириш;

— 5 та технологик объектларни ишга тушириш, натижада 1,8 млрд куб метр табиий газ ва 15,8 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқариш режалаштирилган.

2023 йил январь ойининг бошидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича жами 3 та шулардан 2 та янги, яъни “Қуйи Сургил” 24 ва 26-сонли қудуқлар бурғилаш ишларидан ва яна 1 та – “Шарқий Бердах” 5-сонли қудуғи капитал таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилиб, натижада кунлик табиий газ қазиб чиқаришни 850 минг куб метрга оширишга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×