11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Покистоннинг транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятлари ўрганилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг жорий йил 26-27-декабрь кунлари Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Покистоннинг асосий вазирликлари ва идоралари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

Хусусан, Покистон Ислом Республикаси савдо вазири Саййид Навид Қамар, унинг биринчи ўринбосари Суалеҳ Аҳмад Фаруқий, миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқотлар вазири Тариқ Башир Чеема, молия вазири Ишақ Дар, режалаштириш, ривожланиш ва махсус ташаббуслар вазири Аҳсан Иқбол, темир йўллар вазири Хаважа Саад Рафиқ билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича қўшма дастурни қабул қилиш ва келгусида амалга ошириш, имтиёзли савдо битими юзасидан келишиш ишларини якунлаш ва уни кучга киришини таъминлаш жиҳатлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, транзит савдоси тўғрисидаги битим имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш каби икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар, маиший техника ишлаб чиқариш, уй-жой қурилиши, фан-техника, туризм соҳаларида умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, кимёвий маҳсулотларни ўзаро етказиб беришга келишилди.

МДҲ давлатлари, Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка мамлакатлари бозорларига биргаликда маҳсулотларни чиқаришни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон ва Покистоннинг транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш лозимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Карачи ва Гвадар портларида Ўзбекистон компаниялари томонидан офф-доcк терминалларни ижарага олиш имконияти ўрганилди.

Томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, шакар ва сут маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш ва ишлаб чиқарилишини ташкил қилиш, қўшма шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари ва эчки фермаларини ташкил этиш масалларини назарда тутган ҳолда, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини таҳлил қилди.

Покистон томони муҳокама қилинган ташаббусларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга, фитосанитария назорати бўйича ягона қоидаларни жорий этишга, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига техник ва маслаҳат ёрдамини кенгайтиришга ҳамда минтақавий транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни кучайтириш ва минтақадаги манфаатдор давлатларни ҳам ушбу жараёнга жалб этиш юзасидан муносабатларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Ташриф доирасида Бош вазир ўринбосари Покистоннинг “TCS Logistics”, “Nishat Group”, “Ejaz Group”, “Fotima Group”, “All Pakistan Textile Mills Association”, “Getz Pharma”, “Najeeb Fibres”, “Wah Nobel Group”, “AKD Group”, “Jazz”, “Sarhad” савдо-саноат палатаси, “Alam Match” ва бошқа компаниялар раҳбарлари ва ишбилармон доира вакиллари билан ҳам учрашди. Учрашувларда Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ва аниқ лойиҳалар тақдим этилди.

Мулоқот якунлари бўйича Ўзбекистон томони қўшма сармоявий лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×