19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Йил давомида ажратилган микроқарзлар миқдори қарийб 10 трлн.сўмга етган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил давомида тижорат банклари томонидан тақдим этилган чакана кредитлар миқдори 40 трлн 520,9 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 12 трлн.сўмга (ёки 42%га) кўп ажратилган.

Шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахсларга расмийлаштирилган микроқарзлар ҳажми 2021 йилда ипотека кредитлари ва автокредитларни ортда қолдириб, 9,95 трлн.сўмни ташкил этган ҳамда аввалги йилга нисбатан 4,1 трлн.сўмга ёки 71%га кўп ажратилган.

Ипотека кредитлари – 2021 йилда 9,8 трлн.сўмни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 672 млрд.сўмга кўп ажратилган. Бунда ўсиш атиги 7%ни такшил этган.

Ажратилган автокредитлар – 8,5 трлн.сўмни (ўтган йилга нисбатан 2,9 трлн.сўм кўп), микрокредитлар эса – 6,9 трлн.сўмни (ўтган йилга нисбатан 3,2 трлн.сўм кўп) ташкил қилган.

2020 йилда талабалар учун 59,5 млрд.сўмлик таълим кредитлари тақдим этилган бўлса, 2021 йилда бу йўналишда аввалги йилга нисбатан 4,4 марта кўп, яъни 266,3 млрд.сўм миқдоридаги кредитлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига банклардаги чакана кредитлар қолдиқлари (https://cbu.uz/oz/statistics/bankstats/588201/) 69,5 трлн.сўмга етган ва бу борадаги етакчи банклар қуйидагилардир:
◦ Ипотека-банк – 13,9 трлн.сўм;
◦ Қишлоққурилишбанк – 9,0 трлн.сўм;
◦ Халқ банки – 7,4 трлн.сўм;
◦ Миллийбанк – 6,1 трлн.сўм.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×