-2.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 декабря, 2024

Самарқанднинг энг ёш университети жаҳон миқёсида ўз салоҳиятини кўрсата олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Ташкил этилганлигига энди икки йил тўлаётган Самарқанд халқаро технология университети мамлакатимиздаги жаҳон миқёсида илм-фан ва таълим йўналишларида ўз иқтидорини, салоҳиятни кўрсата олган саноқли олий ўқув юртлари қаторига киради. Бу бежиз эмас, албатта. Бу ерга дунёнинг 16 та мамлакатидан 30 нафардан ортиқ ўз соҳасининг кўзга кўринган профессорлари тўпланган.

Масалан, ўтган йили профессор Муҳаммад Каабар, АҚШнинг нуфузли Стэнфорд университети маълумотларига кўра, дунёнинг энг яхши икки фоиз олимлари қаторига киритилган. Талабаларнинг айнан ана шундай етук олимлардан сабоқ олаётганлиги уларни яқин келажакда илмий кашфиётлар сари етаклашига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Куни кеча яна бир хушхабар тарқалди. Хабарда расмий тилда қуйидагилар баён қилинган.

“Scienceweb” платформасининг Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлари миллий маълумотлар базасига кўра, иккинчи ўринни эгаллади. Танлов мезонлари олийгоҳларда ишлаётган профессор-ўқитувчиларнинг умумий ўртача “h-index” ҳамда “Scopus”, “Web of Science” ва “Google Scholar”  каби халқаро маълумотлар базалари томонидан индексланган халқаро журналларда чоп этилган илмий мақолаларига берилган иқтибослар сони бўйича тартибланган.

Оддийроқ қилиб айтганда, бу нимани билдиради?

Олимларнинг илмий ишлари кенг қамровли илмий изланишлар асосида ёзилган ҳамда уларда фан учун янгилик бўлмоғи лозим. Шунда соҳа бўйича бошқа олимлар бундай ишлардан иқтибослар келтиради, уларга ҳавола беради. Яъни бу олимнинг ишини бошқа касбдошлари тан олганлигини, шу асосда улар ҳам янгилик сари интилаётганлигини билдиради.

Афсуски, бизда нафақат талабаларнинг курс ва диплом ишларида, балки салмоқлироқ илмий ишларда, диссертацияларда кўчирмачилик, яъни плагиат кузатилаётганлиги ҳақида кўп гап-сўзлар учрамоқда. Ўзим интернет қидирув тизимига “кўчирмачилик” деган топшириқ киритганимда, мингдан ортиқ натижа чиқди.

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Феруза Манукяннинг 4 январда Oyina.uz порталида эълон қилинган “Илмий ишлардаги ёлғонлар: 90 фоиз плагиат диссертация, 100 дан ошиқ илмий ишга раҳбарлик қилаётган фан докторлари ва эгизак тадқиқотлар таҳлили” мақоласида ушбу муаммо аниқ мисоллар асосида ёритилган.

Аслида мамлакатимзда плагиатга қарши чоралар белгиланган.  Қоидага кўра, илмий ишлар антиплагиат дастури ёрдамида синовдан ўтказилади. Олий аттестация комиссияси раёсати қарори билан тасдиқланган “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-боб 50-бандига кўра “Кўчирмачилик, сохта ҳужжатлар тақдим этилганлик, диссертациянинг экспертизаси нохолис ўтказилганлиги каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, Илмий кенгаш хулосаси ва эксперт кенгаши қарорига асосан илмий даражага эга бўлган шахслар ОАК Раёсати томонидан илмий даражадан маҳрум этилиши мумкин”.

Самарқанд халқаро технология университети профессорлари эса янгилик яратиб, талабаларга ўз йўналишлари бўйича илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида таълим бермоқда. Янги, навқирон олий ўқув даргоҳи бежиз республикамизда иккинчи ўринга лойиқ деб тан олинмади-да!

Рўйхатга боқсангиз, мамлакатимиздаги “отахон” университету институтлар пастда қолиб кетганлигига гувоҳ бўласиз. Масалан, Самарқанддаги ўқув юртлари мавқеига бир назар ташлайлик. СамДУ 18-ўрин, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 67-ўрин, СамДЧТИ 82-ўрин, СамДТУ 85-ўрин билан кифоятланган.

Самарқанд халқаро технология университети иқтидорли олимлари туфайли ҳали бундан ҳам юксакроқ натижаларга эришишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×