Ўзбекистон

Тошкентнинг Олмазор туманида қурилаётган бино ёнди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Casl Fit фитнес-клуби яқинида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Ёнғин сабаблари ва жабрланганлар бор-йўқлигига аниқлик киритилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, олов қурилаётган янги бинода чиққан. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Президент: Янги иш ўринлари биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларига берилиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ўринларига биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берди. Мамлакатга узоқ муддатга келаётган хорижликларни назорат қилиш учун бир ой ичида махсус платформа ишга туширилади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олган хорижликларнинг...

Тошкент шаҳрида Google Street View кўча панорамалари янгиланмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, пойтахтда Google Maps сервисидаги Google Street View панорама суратларини янгилаш ишлари бошланди. Янгиланган 360 даражали тасвирлар дунёнинг турли нуқталаридан туриб шаҳарни виртуал саёҳат қилиш ва сафарларни олдиндан режалаштириш имконини беради. Google Хариталардаги мавжуд панорамаларнинг аксарияти...

Ўзбекистонда электр энергиясининг асосий қисмини иссиқлик электр станциялари ишлаб чиқарди

2026 йил октябрь ойида Ўзбекистонда 7,23 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 482,6 млн кВт·соат ёки 7,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Қайта тикланувчи энергия манбалари ривожланаётганига қарамай, электр энергияси ишлаб...

Ўзбекистон ва Қирғизистон пенсия тайинлашда икки давлатдаги меҳнат стажини ҳисобга олиш бўйича келишувга яқинлашмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат ижтимоий суғуртаси ҳамда пенсия таъминоти тўғрисидаги битимни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳужжат икки давлат фуқароларининг ҳар икки мамлакатда орттирган меҳнат ва суғурта стажини пенсия тайинлашда ҳисобга олиш имконини беради. Келишув 2026 йил 30 июлда имзоланган. Қирғизистон...

Ўзбекистонда кўчма радарлар олдига «Радар» белгисини ўрнатиш мажбурийлиги бекор қилинди

Ўзбекистонда радарлар олдига огоҳлантирувчи йўл белгиларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди. Энди тезликни назорат қилувчи кўчма мажмуалар «Радар» белгисисиз ҳам ишлаши мумкин. Ўзгартишлар 2026 йил 29 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 596-сон қарорида назарда тутилган. Аввал огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш талаби ҳам стационар, ҳам кўчма радарларга...

Ўзбекистон аҳолиси даромадларининг чорак қисмидан кўпроғини трансфертлар ташкил этди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг жами даромадларида трансфертлар улуши 25,7 фоизни ташкил этди. Бу тоифага пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва хориждан юборилган пул ўтказмалари киради. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, трансфертларнинг 30,7 фоизи ижтимоий тўловлар, 69,3 фоизи эса бошқа...

Навоийда дулана терган икки фуқаро йирик миқдорда жаримага тортилди

Навоий вилояти Хатирчи тумани «Ангидон» маҳалласининг тоғли ҳудудида экология инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида тегишли рухсатномасиз ёввойи дулана меваларини йиғиш ҳолати аниқланди. Фуқаролар Ш.С. ва Ё.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79¹-моддаси 1-қисми (ўсимлик дунёси объектларини йиғиш ва фойдаланиш...

Мактаб ошхоналарини E-auksion орқали ижарага бериш тартиби бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ошхоналарининг электрон савдолар орқали ижарага берилиши таомлар нархининг ошишига олиб келиши ҳақида тарқалган хавотирли хабарларга Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий муносабат билдирди. Агентлик тушунтиришича, 2025 йилга қадар ижара ажратиш жараёни ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар томонидан амалга оширилган бўлиб,...

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати экостикер йўқлиги учун жарима ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда 1 январдан бошлаб экостикери бўлмаган ҳайдовчиларга 10 БҲМ миқдорида жарима солиниши, стикернинг ўзи эса пуллик бўлиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмаслигини маълум қилди.

Последние новости

Янги Тошкент девелоперлари учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Янги Тошкентда йирик қурилиш ишларини олиб бораётган девелоперларнинг айланма маблағга эҳтиёжини қоплаш учун ўн кун ичида 200 миллион долларлик...