Ўзбекистон

Президент топшириғидан сўнг Андижонда реконструкция ишлари бошланди

ПА раҳбари Саида Мирзиёева томонидан Андижон вилоятида ўтказилган ўрганишлар якунлари Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Шундан сўнг давлат раҳбари топшириғи билан Андижон шаҳридаги магистрал сув ва оқова тармоқларини реконструкция қилиш учун 98,9 миллиард сўм ажратилди. 26 июннинг ўзидаёқ амалий ишлар...

Ўзгидромет сел ва тошқинлар хавфи бўйича шошилинч огоҳлантириш эълон қилди

Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудлари, шунингдек Ангрен, Олмалиқ ва Хонобод шаҳарларига тааллуқли. Синоптиклар аҳоли, сайёҳлар ва тоғли ҳудудларга йўл олаётган ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларига риоя қилишга ҳамда об-ҳаво шароитининг ёмонлашиш эҳтимолини инобатга...

ШҲТ давлатлари маданиятлараро мулоқот форуми ўтказилди

III Халқаро Мақом санъати форуми доирасида «ШҲТга аъзо давлатларнинг маданиятлараро мулоқоти» форуми бўлиб ўтди. Унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар маданият вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар, шунингдек, маданият ва санъат соҳаси мутахассислари иштирок этди. Тадбирда маданий-гуманитар ҳамкорлик ШҲТ фаолиятининг устувор...

«Humans» ишида дастурий маҳсулот тақдири муҳокама қилинмоқда

19 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида «Humans» компаниясига оид иқтисодий низо муҳокамаси давом эттирилди. Низо марказида инвестор маблағлари ҳисобига яратилган дастурий маҳсулот масаласи турибди. Суд жараёнида мазкур маҳсулот компания балансида мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Шу билан бирга, даъвогар...

Ёшларни давлат хизматига қабул қилишда янги тартиблар жорий этилади

Ўзбекистонда ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларини янада шаффоф ва адолатли ташкил этиш мақсадида ягона ёндашув асосида янги тартиблар жорий этилмоқда. Тегишли қарорга мувофиқ, янги қоидалар 2026 йил 1 июлдан кучга киради. Янги тартибга кўра, давлат органларида ўтказиладиган танловларнинг суҳбат...

Наманган тажрибаси асосида энергия тежамкор уй-жойлар қурилиши кенгайтирилади

Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 65 мингта якка тартибдаги уй-жой қурилаётган бўлса, яна 200–250 минг хонадонда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш ва аҳоли ўртасида энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш маданиятини кенг жорий этиш масалаларига...

Саида Мирзиёева Андижонда ишчи йиғилиш ўтказди

Андижон вилоятида Саида Мирзиёева ва туман ҳокимлари иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид долзарб масалалар ҳамда давлат бошқарувининг турли бўғинлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди. Йиғилишда кўплаб вазифаларни ҳал этиш республика, вилоят ва туман...

Ўзбекистон Халқаро электротехника комиссияси (IEC)га тўлақонли аъзо бўлди

Ўзбекистон халқаро стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида яна бир муҳим натижага эришди. Халқаро электротехника комиссияси (IEC)нинг тегишли қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ушбу нуфузли халқаро ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланди. Эндиликда ўзбекистонлик мутахассислар IECнинг техник қўмиталари...

Йирик қурилиш лойиҳалари маҳаллий қурилиш материаллари саноати учун янги имкониятлар яратмоқда

Ўзбекистонда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва йирик инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича қабул қилинган кенг кўламли дастурлар қурилиш материалларига бўлган талабни кескин оширмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари иштирокида ўтказилган йиғилишда қайд этилди. Маълум қилинишича, жорий йил бошида қабул қилинган дастурга...

Коррупция учун судланган шахсларнинг электрон реестри жорий этилади

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада кучайтириш мақсадида коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор деб топилган шахсларнинг электрон реестри юритилади. Янги тартибга кўра, коррупцияга оид жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг уч...

Последние новости

Юлдузлар сари бирга: Ўзбекистон янги космик альянсга қўшилди

Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш...