Ўзбекистон

Хорижга чиқиш паспорти Давлат хизматлари марказидан олинади

2022 йил 1 январдан бошлаб бир қатор хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади. Хусусан, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар органлари билан биргаликда)...

Тарихга айланган йилда СПОРТ зарварақ ёзди(ми?)

Ўтган йили Олимпия, ноолимпия ҳамда миллий спорт турлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатлари, кубоклари ва бошқа мусобақаларда қамраб олинган иштирокчилар сони 53 153 нафарни ташкил этди. Халқаро спорт тадбирларидаги иштирокчиларнинг сони 2 167 нафарни ташкил этди. Шунингдек, 2021 йил давомида спортчиларимиз томонидан...

Осиё футболининг умидли ёшлари рамзий терма жамоасида ўзбек фарзанди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси – IFFHS Осиёнинг 20 ёшгача бўлган умидли футболчиларидан иборат 2021 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ҳамюртларимиз – Ўзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоалари аъзолари бўлмиш дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳамда ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев...

Шавкат Мирзиёев таътилда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби - Шерзод Асадов. Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

Бухоро вилоятида қуввати 270 мвт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

2021 йилнинг 31 декабрь куни Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилди. Ҳозирда мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар жадаллаштирилмоқда. Станция яқин 2-3 кун...

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

Иккинчи мақола Таҳририятдан: 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинганлигидан барчамиз хабардормиз. Ушбу таклифни ўртага ташлаган давлатимиз раҳбари юртимизда яшаётган  ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда жамиятимиз асоси бўлган маҳалла  ҳал қилувчи...

Энди давлат органлари учун ҳужжат йиғилмайди

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди: тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома...

2022 йил январь ойидан кучга кирган ўзгаришлар

Солиқ солишда Маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланди. “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш...

Ўн йилликдаги қурилиш ишлари рақамларда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2010 йилда – 8,2 трлн. сўм 2011 йилда – 9,5 трлн. сўм  2012 йилда – 11,7 трлн. сўм  2013 йилда – 15,2 трлн. сўм  2014 йилда – 20,1 трлн. сўм  2015 йилда...

Машина хариди учун йиғим бекор қилинди

2022 йил 1 январдан эътиборан автомобил сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди. Мазкур йиғим “2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун”да назарда тутилмаган, яъни, автомобиль харид қилганда тўланадиган йиғим тўлиқ бекор бўлган, демак. Ҳозиргача автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома...

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.