Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон,...

8 октябрь учун об-ҳаво маълумоти

ТОШКEНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11°, кундузи 25-27° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°...

Ўзбекистон ва Қозоғистон Бизнес-омбудсманлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Бизнес-омбудсман Д. Касимов Қозоғистон Бизнес-омбудсмани Р. Журсунов билан учрашди.Учрашувда икки мамлакат тадбиркорларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини юритишда консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Таъкидлаш лозимки, 2019 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон Бизнес-омбудсманлари ўртасида...

Сирдарё вилоятини ривожлантириш бўйича вазифалар қўйилди

Сайхунобод туманида Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда асосий эътибор иш жойларини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига қаратилди. Сирдарё вилоятида 35 минг нафар ишсиз, 42 минг нафар чет элга ишга кетганлар бор. Меҳнат бозорига кириб...

Uzbekistan Airways Куала-Лумпурга парвозларни тикламоқда

2022 йил 1 ноябрдан Uzbekistan Airways Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри қатновларни тикламоқда. Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтада икки марта сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади. Сешанба кунлари: Тошкентдан учиб кетиш: 23:55 (Тошкент вақти билан) сешанба куни. Куала-Лумпурга етиб...

Куз нафаси: Об-ҳаво маълумоти

ТОШКEНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11°, кундузи 25-27° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6°...

Finnair Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқчи

Ушбу масала Транспорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Латвия Республикасидаги Элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги масъуллари, "Uzbekistan Airports" АЖ ҳамда Финляндиянинг “Finnair” авиакомпанияси вакиллари иштрокида видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди. Учрашувда “Finnair” авиакомпаниясининг давлат органлари билан алоқалар департаменти директори Т.Коскинен...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини 70 йиллик юбилейи билан чин дилдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Тожикистон халқига эса...

Кундуз илиқ, тунда салқин: Об-ҳаво маълумоти

ТОШКEНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, кундузи 22-24° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°...

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 7 октябрь куни бўлади

Олий Мажлис Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисини 2022 йил 7 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қайд...

Последние новости

Ўзбекистон янги J-10CE қирувчи самолётларини намойиш қилди

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган замонавий қирувчи самолётларни намойиш қилди. Маълум қилинишича, улар Хитойда ишлаб чиқарилган 4,5 авлод J-10CE...