Ўзбекистон

Ўзбекистон халқаро низо ва келишмовчиликларни судсиз ҳал этишни мақсад қилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг БМТнинг Медиация натижасида эришилган халқаро тижорат келишувлари тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилиши назарда тутилган қонун маъқулланди. Конвенцияга қўшилиш қандай имкониятларни очади? Аввало, халқаро тижорат низолари бўйича медиация натижасида эришилган келишувларни Конвенция иштирокчиси бўлган давлатларда соддалаштирилган тартибда...

Ноқонуний қурилишларга нисбатан жазо кескин кучайтирилмоқда

Олий Мажлис қонунчилик палатасида Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган шаҳарсозлик соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан Шаҳарсозлик кодекси ва “Лицензиялаш, рухсат бериш...

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади

11 август куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида, шунингдек, тоғли ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги 9–14 м/с гача кучайиши мумкин. Кучли шамол айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида эса шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши...

11 август куни об-ҳаво қандай бўлади?

Қурғоқчилик билан бирга иссиқ ҳаво қайтади. 11 август куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Тунда ҳарорат +23…+25°, кундузи +38…+40° бўлади. Ҳудудларда об-ҳаво қуйидагича бўлиши кутилмоқда: Қорақалпоғистон...

Ўзбекистонда ҳарорат контрасти кузатилади: +42° гача иссиқ, кейин совуқлашади

Яқин кунларда Ўзбекистонда иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ҳарорат +42° гача кўтарилади. Бироқ август ойи ўрталарига келиб ҳаво сезиларли салқинлашади. Бухоро ва Навоий вилоятларида 9–13 август кунлари ҳаво ҳарорати +37…+42° бўлади. 14–16 август кунлари эса ҳарорат +33…+38°...

Тошкент вилоятида авиақазо оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

7 август куни Ўрта Чирчиқ туманида авиақидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича идоралараро комплекс ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбир Тошкент халқаро аэропорти ташаббуси билан ташкил этилди. Машғулот сценарийига кўра, Истанбул–Тошкент йўналишида учиб келаётган йўловчи самолёти қўнишга яқинлашган вақтда алоқа узилиб, авиақазога учрагани...

Сенат Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унда Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини Конституциявий...

Андижон вилоятида магнитудаси 3 балл бўлган зилзила қайд этилди

9 август куни эрталаб Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, ер ости силкинишлари соат 08:33:36 да қайд этилган. Зилзила магнитудаси 3 баллни, ўчоқ чуқурлиги 10 километрни ташкил қилди. Зилзила эпицентри Андижон вилояти Марҳамат туманида, Тошкентдан 276...

Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Давлат кадастрлари палатасида ташкилий йиғилиш ўтказилди. Унда Кадастр агентлиги директори Садриддин Турдиев иштирок этди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиевнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат кадастрлари палатаси раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб Каримов Беҳзоджон Илҳомович...

Президент қарори: Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 20 фоизга етказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, саноат чиқиндиларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш ва аҳоли учун соғлом муҳит яратишга қаратилган. Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача мўлжалланган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси...

Последние новости

Юлдузлар сари бирга: Ўзбекистон янги космик альянсга қўшилди

Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш...