Сенат Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унда Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини Конституциявий қонун даражасида белгилаш назарда тутилган.

Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Президент Администрациясини шакллантиради. Унинг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.

Янги Конституциявий қонунда Президент Администрациясининг мақоми, фаолиятининг асосий тамойиллари, тузилмаси ва ишини ташкил этиш тартиби батафсил тартибга солинган. Шунингдек, унинг давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмлари белгиланган.

Ҳужжатнинг айрим нормалари Администрация мансабдор шахслари, раҳбар ва хизматчи ходимларининг фаолияти, шунингдек, уларнинг касбий фаолияти кафолатларига бағишланган.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда АҚШ, Финляндия, Чехия, Словакия, Руминия, Латвия ва Қозоғистон каби давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси сенаторлар иштирокида ўтказилди ҳамда Сенатнинг расмий интернет платформаларида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Сенаторлар фикрига кўра, Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Президент фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бошқарув жараёнлари самарадорлигини ошириш имконини беради.

Муҳокама якунларига кўра, Олий Мажлис Сенати «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонунни маъқуллади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бозор хизматларининг 40 фоиздан ортиғи пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар...

Больше похожих статей