Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иситиш мавсумини бошлаш тартиби эслатди.
Амалдаги қоидаларга кўра, ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсуми кейинги кундан бошланиши керак. Бунда фақат тунги эмас, сутка давомидаги ўртача ҳарорат...
2026 йил 7 ноябрдан Ўзбекистонда Термиз орқали Афғонистонга юк ташиш учун қўшимча йиғимлар жорий этилади. Янги тарифлар темир йўл ва автомобиль транспортидаги ташувларга татбиқ этилади. Уларнинг миқдори юк тури ва йўналишига қараб белгиланади.
Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси хабар...
26 октябрь соат 09:00 дан 27 октябрь соат 14:00 гача Тошкентда совуқ ва иссиқ сув таъминоти вақтинча чекланади. Ўчиришлар пойтахтнинг олтита туманига таъсир қилади. Таъмирлаш ишлари давомида аҳолига ичимлик суви махсус машиналарда етказиб берилади.
Чекловлар 2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик...
Депутатлар геологлар билан ер ости сувларини муҳофаза қилиш муаммоларини муҳокама қилди, соҳавий ташкилотлар фаолияти билан танишди ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари Тоғ-кон саноати ва геология...
Учтепа туманида 90 сотих бўш майдонда истироҳат боғини ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳудуднинг асосий объекти майдони 37 сотих, чуқурлиги эса икки метр бўлган сунъий кўл бўлади. Сув ҳавзаси дренаж қудуқлари ва табиий ариқ оқими орқали тўлдирилади.
Лойиҳа тумандаги микроиқлимни яхшилаш ва...
Тошкент шаҳрини Тошкент ва Зангиота туманлари билан боғлайдиган учта янги автобус йўналиши ишга туширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.
Йўловчи ташишни ташкил этиш учун «Keles Renesans» МЧЖ Хитойнинг ZHONGTONG компаниясидан 54 та...
Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятининг бешта туманидаги иссиқхона хўжаликлари 2026 йил 1 декабрга қадар иситиш тизимларини ўзгартириши лозим. Бу талаб Вазирлар Маҳкамасининг 586-сон қарорида белгиланган. Янги чоралар ҳаво сифатини яхшилаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.
Экологик режим Тошкент шаҳри,...
Ўзбекистонда фуқаролар қатор хизматлардан фойдаланишда қоғоз ҳужжатлар ўрнига уларнинг электрон шаклини тақдим этиши мумкин. Адлия вазирлиги 2026 йил 20 октябрь куни 33 та идоравий ҳужжатга тегишли ўзгартишларни рўйхатдан ўтказди.
Электрон ҳужжатлар my.gov.uz портали ва «Ижтимоий карта» иловасида мавжуд бўлади. Улардан...