Жамоатчилик

Сенат Раиси Женевада БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти  делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 148-Ассаблеясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф доирасида Сенат Раиси Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори Татьяна Валовая...

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10,5 % га ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида  Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.  Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 % га ошган.  Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи...

Бахтиёр Саидов ҳамдардлик билдириш учун Россия элчихонасига борди

Ташқи ишлар вазирлик  берган маълумотга  кўра, вазир Бахтиёр Саидов Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. 22 март куни Москвадаги "Crocus City Hall" мажмуасида содир этилган мудҳиш теракт муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига таъзия сўзларини ёзиб қолдирди.

Ўзбек-қирғиз автомобил заводи май ойида ишга тушади

Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи 2024 йил май ойи охирида биринчи автомобилни йиғишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Economist.kg нашри “ОАлтын тулпар унаа курулуш” лойиҳаси раҳбари Баҳодир Бахаутдиновга таяниб хабар берди. Унинг сўзларига кўра, корхона биринчи босқичда Chevrolet ва Isuzu  енгил автомобилларини ишлаб чиқаради ва кейинчалик...

Хоразмда ўқувчи қизлар бўлган Cobalt ағдарилиб кетди

Ижтимоий тармоқларда ичида ўқувчи қизлар бўлган автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, автоҳалокат жорий йилнинг 22 март куни Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4К 953 автомобиль йўлнинг 3-километрида...

Келаси ҳафта Ўзбекистонда ҳаво 28 даражагача исийди

"Ўзгидрмет" 25-27 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида хабар берди. Унга кўра, Қорқалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда...

Танзила Норбоева Москвада содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Москвада содир этилган теракт муносабати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинга таъзия мактубини йўллади. «Крокус Сити Холл» концерт залида юз берган террорчилик хуружи оқибатида...

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонидаги дипломатик миссиясини якунлаб, ватанига қайтмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Улуғбек Мақсудов бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили ҳам эди.

Москвадаги элчихонага жабрланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги Crocus City Hall марказида рўй берган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани, натижада тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу ҳисси билан қабул қилганини маълум қилди. "Элчихона қабул қилувчи давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари...

2017-2023 йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасида рўй берган институционал ўзгаришлар ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги ижроси таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасида рўй берган институционал ўзгаришлар ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги ижросини таҳлил қилди. Ўрта таълимда: 2018-йилнинг 8-декабрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Халқ таълими тизимида таълим сифатини...

Последние новости

Тошкент аҳолисига реновация доирасида Янги Тошкентдан ўз хонадонидан 1,5 баробар каттароқ уйлар таклиф қилинади

Президент фармонига биноан, Янги Тошкент ҳудудида мулкдорларга мавжуд хонадони майдонидан тортиб, унинг дастлабки майдонининг 150 фоизигача ҳажмда уй-жой бериш...