Спорт

Ўзбекистон Кореяга қарши оқ либосда ҳаракат қилади

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги ярим финалида Кореяга қарши учрашув ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ўйнайди. Шунингдек, мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Абдуллоҳ Жамали (Кувайт) ишлайди. Унга қанотларда Аҳмад Саид Алрашиди (БАА) ҳамда Файсал Эид Алшаммари (Қатар)...

Самбо. Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати. 2-куннинг ғолиб ва совриндорлари

Қизлар:  -50 кг: 1-ўрин: Хамидова Шахло (Қашкадарё) 2-ўрин: Иргашева Халима (Самарканд)  3-ўрин: Ўразалиева Айнура (Андижон)  3-ўрин: Хусенова Мавжуда (Бухоро)  -54 кг: 1-ўрин: Ўрокова Гулсевар (Қашкадарё) 2-ўрин: Атажанова Жумагул (Хоразм)  3-ўрин: Мамаражобова Ўғилой (Сурхондарё) 3-ўрин: Абдувохидова Хуршида (Сурхондарё) -59 кг: 1-ўрин: Азатова Шахзода (Қорақолпоғистон) 2-ўрин: Жаркова Муштарий (Андижон) 3-ўрин: Исмаилова Гулчирой    (Қорақолпоғистон) 3-ўрин: Бобокулова Феруза...

Иккита мағлубият, бир ғалаба. Open FC 27 мусобақаси ўз ниҳоясига етди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Россиянинг Самара шаҳрида Open FC лигасининг навбатдаги мусобақаси ўтказилди. Ушбу ММА турнири доирасида уч нафар ўзбекистонлик жангчи ҳам октагонга кўтарилди деб хабар бермоқда Olamsport. 1. Яримўрта вазнда: Мирзатилла Эгамназаров (2-1) — Георгий Журавский (Россия, 3-1) - (2-раундда техник...

Равшан Эрматов янги лавозимда

Осиё футбол конфедерацияси Қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига (ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти) Равшан Эрматов номзоди тасдиқланди.

U-20 Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқди

U-20 Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия учрашуви якунланди. U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!

«Нефтчи» «Пахтакор»га қарши қора анъанасига нуқта қўйди

Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади. "Йўлбарслар"нинг икки голи Ларин ва Табатадзе номига қайд этилди. "Пахтакор"нинг ягона голини бурчак зарбасидан сўнг Турсунов киритди. Шу тариқа, "Нефтчи" "Пахтакор"га қарши баҳсларда...

Артета «Реал»ни бошқариши мумкинми?

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Реал" бошқарувини қўлга олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. "Мураббий ёки футболчилар ОАВдаги материалларни бошқара олмайди. Ҳозирда мен тўлиқлигича "Арсенал"да бажараётган ишимга эътибор қаратганман. Клубга бундай имконият тақдим этилгани учун раҳмат айтаман". Манба:Olamsport

Саидёқуб Қаҳрамонов: «Рақамлар алдамайди…»

Саидёқуб Қаҳрамонов ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасига янги пост жойлади деб хабар бермоқда Olamsport.Энг енгил вазнда ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов (10-3) Instagram'даги саҳифаси орқали ўз вазнида дунё рейтинги суратини жойлади ва уни қуйидагича изоҳлади: "Рақамлар алдамайди".Эслатиб...

Абдул-Азиз Абдулвахабов PFL лигасида дебют қилади

Енгил вазнда амалдаги ACA чемпиони Абдул-Азиз Абдулвахабов янги PFL мавсумида иштирок этади.У Америка лигаси баннери остида ўтказиладиган дебют жангида мисрлик Ахмед Амирга қарши октагонга чиқади. Ташкилот расмийлари PFL 3 турнири жуфтликларини расман тасдиқлашди. Ушбу турнир 14 апрель куни АҚШнинг...

Хотин-қизлар ўртасида I Халқаро шахмат турнири ўтказилмоқда

Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, ФИДЕ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Women’s Chess Championship” I Халқаро шахмат турнирига старт берилди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 5 августдаги “Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги...

Последние новости

Тошкент-Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темир йўл қурилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди. Учрашувда давлат раҳбари халқаро молия...