Саломатлик

ЖССТ: Коронавирус ҳамон ҳалокатли таъсирга эга!

Дунёда коронавирусдан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари пасайиб бораётгани қувонарли ҳолат, албатта. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19 ҳали ўз “куч”ини йўқотгани йўқ, дея огоҳлантириш билан чиқди. “Коронавирус ривожланишининг сўнгги тенденцияларини баҳолаш қийин, — дейди ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Чунки...

Дорихоналарда муддати ўтган ва қўллашга яроқсиз дори воситалари қандай тартибда йўқ қилинади?

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун уларнинг эгасининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлими вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни...

Фармацевтика тармоғи муҳокама марказида

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Жорий йил 21 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларда фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид фармони қабул қилинган эди. Унга кўра, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга ошириш,...

ЖССТ раҳбари: Пандемия тугашига ҳали эрта!

Дунёда эпидемиологик вазият қачон изга тушиши ҳақида ҳамон аниқ хулоса айтиш мушкул. Аксарият минтақаларда коронавирусни юқтириш, қолаверса, ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиб бораётган бир шароитда айрим мамлакатларда бунинг акси кузатиляпти. Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19 бўйича фавқулодда вазиятлар қўмитаси...

Юртимизга келувчи чет элллик шифокорлар учун қатор имтиёзлар берилди

"Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармони қабул қилинди. Унда замонавий тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш, нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни...

Қўшработда илк бор тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Самарқанд вилоятининг олис ҳудуди — Қўшработ туманида тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операция вилоятда илк бор туман миқёсида бажарилди. Аввалроқ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали мутахассислари бошчилигида бир ҳафта давомида Қўшработда тиббий кўриклар ташкил...

Пандемиянинг янги тўлқини бошланиши хавфи кутилмоқда!

Шу кунларда дунё бўйлаб коронавируснинг энг юқумли деб ҳисобланаётган янги — “ХЕ” мутацияси тарқала бошлагани ва у ҳозиргача Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ушбу давлатлар сафига Чехия Республикаси ҳам қўшилди. Мамлакатда “омикрон”нинг...

Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга "ХЕ" деб ном берилди. Мазкур мутация бутун сайёрамизни “забт” этиб улгурган “омикрон”нинг субварианти эканлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, унинг геномида ушбу штаммнинг ҳам BА.1, ҳам BА.2 версиялари белгилари...

Ўтган ҳафтада коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 43 фоизга камайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги ҳафталик ҳисоботини эълон қилди. Унда келтирилган таҳлиллар ўтган ҳафтада пандемия бироз ортга чекиниб, инфекция асоратлари сезиларли даражада юмшаганини тасдиқлайди. Масалан, 28 мартдан 3 апрелга қадар ер юзида СOVID-19ни юқтирганлар сони 10 миллион 351 нафарни ташкил...

Тиббиёт университети? Самарқандда? Янгиданми қурилди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унга мувофиқ, Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, университет таркибида: Самарқанд туманининг Ўрташиқ қишлоғида...

Последние новости

Эҳтиёжманд оилаларни баҳолаш тизими ўзгартирилади

Эҳтиёжманд аҳолини «Ижтимоий реестр»га киритиш тартиби қайта кўриб чиқилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бу тизимни йил якунига қадар такомиллаштириш...